Судан фақат Ислом билан озод бўлади

773
0

Судан фақат Ислом билан озод бўлади

Устоз Муҳаммад Жомеъ (Абу Айман) Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи ёрдамчиси

Умар Башир 2018 йил 19 декабрдан бери норозиликлар тўлқинига дучор бўлиб келди. Бу норозиликлар унинг ҳокимиятга келганидан 30 йил ўтиб бўлаётган энг кучли ва узоқ давом этаётган норозиликлардир. Норозиликлар аввалига иқтисодий тубанликка қарши ғазаб шаклида бошланди. Лекин улар тезда Баширнинг ўзи ва режимини қулатиш талабига айланди.

Тўғри, намойишлар айрим омилларга кўра пасайди. Намойишчиларни бирлаштирадиган ягона мақсад йўқлиги ва айрим илмонийларнинг режим қулаганидан кейин динни ҳаётдан ажратиш учун қилаётган ҳаракатлари туфайли шиорлар ҳам ноаниқ ва умумийдир.

Халқ тинмай такрорлаётган (озодлик, тинчлик ва адолат) каби умумий шиорлар ҳақида муайян тушунча мавжуд эмас. Озодлик деганда нимани қасд қилишмоқда? У қандай рўёбга чиқади? Улар айтаётган озодлик ҳақида Исломнинг фикри қандай? У қулликка қаршими? Ёки Ғарб айтаётган ақида эркинлиги, муртадлик, жазоларни татбиқ қилмаслик, шахсий эркинлик, фаҳш ва жинс эркинлигими? Ёки фикр эркинлигими ёки динни ва илоҳий зотни сўкиш эркинлигими? Шунинг учун Ислом ва унинг ҳукмларини хоҳламайдиган ечимларга мос умумий шиорлар ўрнига ҳақиқий ва тиниқ шиорлар кўтарилиши лозим. Чунки Ислом шаръий маънога эга сўз ва истилоҳларга бой, у касал сўзларга муҳтож эмас. Шунингдек, Ислом ҳар бир нарсани кенг ёритиб, тафсилотларигача баён қилган. Аллоҳ Таоло бу ҳақда шундай дейди:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَاناً لِّكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ

«Сизга — ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни-Қуръонни нозил қилдик» [Наҳл 89]

Шунинг учун яхшилаб англаш ва тушуниш керак бўлган иш шуки, айрим кишилар қўзғолонни ўз йўлидан буришга ҳаракат қилмоқда. Буни динни ҳукумат ва сиёсатдан ажратиш керак деган фикрлар қўзғалиб қолганидан билса бўлади. Кушньюс сайти 2019 йил 14 февралда хабар тарқатишича (Судан меҳнаткашлар йиғилиши вакили доктор Муҳаммад Юсуф Мустафо тарихдаги хатоларга чек қўйиш ва диннинг давлат билан бўлган алоқаси ҳақида гапирган. У айтганки: Албатта дин суданликларнинг асосий мероси, биз дин давлатдан ажратилсин ва илмонийлик бўлсин деб айтмаймиз. Балки динни давлатдан озод қилиш лозим ва дин жамиятда ўз ролини бажариши учун давлат уни эксплуатация қилмаслиги лозим деймиз). Бу баёнот шубҳасиз қўзғолонни заифлаштиради ва ўз йўлидан буриб юборади. Чунки Башир ҳукумати 1989 йилдаги инқилобдан бери илмонийдир. Бу ҳукумат бошқарувда қолишга қонуний тус бериш учун Судан мусулмонларининг туйғуларини қитиқлайдиган айрим исломий шиорларни кўтариб келди. Лекин унинг ҳақиқати одамларга аён, чунки у иршод вазирини бозор ва оммавий жойларда Ислом ҳақида гапиришдан ман қилди.

Ҳукумат катта сондаги масжид имомларини масжидда ҳақни гапиргани учун ишдан олди. Чунки Судандаги инқоз (қутқарув) режими илмоний режим бўлиб, бошқарувда демократик жумҳурият низомини татбиқ қилса, иқтисодда Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банки буйруқларини амалга оширади. Парламент томонидан бир неча марта рибони ҳалол қилиниши ва унга рухсат берилиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ижтимоий соҳада эса, (CEDAW) шартномасида белгиланган қарорлар умумий ҳаётда татбиқ этилади. Бу нарса кўнгил очар салонлар ва жамоат паркларида очиқ кўзга ташланади. Ҳукумат аслида Исломдан бўлмаган жамоат тартиби номли қонунга ҳам риоя қилмайди. Айрим ҳукмлар шаръий далиллардан олинган шаръий ҳукм сифатида эмас, ҳокимларнинг хоҳиш ва розилиги билан қабул қилинган. Шунинг учун Америка элчилиги очиқ сочиқ кийиниш борасидаги моддага қарши чиққан пайт, ҳукумат унга бўйсунди ва ушбу моддани ўзгартиришга киришди. Аммо Исломда шаръий ҳукмларни ўзгартириб бўлмайди. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло шундай дейди:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْراً أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلالاً مُّبِيناً

«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилганбуюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир» [Аҳзоб 36]

Аммо мухолафатдаги айрим етакчиларнинг ҳаракатга халқаро миқёс беришга уринишлари мустамлакачига боғланган кучларнинг одатидир. Чунки ҳукумат (5+1) келишуви бўйича Америка билан сўзлашувлар олиб бораётган бўлса, мухолафат режимни ағдариб ташлашга ёрдам бериши учун Европани ишга аралашишини хоҳлаяпти. Шунинг учун мухолифат вакили 2019 йил 14 февралда Британиялик қонуншунос, Судан ва Жанубий Судан бўйича парламент ишчи гуруҳининг собиқ раиси лорд Элтон билан учрашди. Бундан олдинроқ «Судан нидоси» иттифоқидаги ташқи алоқалар бўйича масъул шахс Британиянинг Судан ва Жанубий Судан бўйича махсус вакили Крис Трут билан учрашди. Унда делегация раиси Британия ва Франциядан 25 февралда бошланиши кутилаётган инсон ҳуқуқлари кенгашининг қирқинчи мунтазам сессиясида намойишчиларни ўлдириш бўйича халқаро текширув кенгаши ташкил қилишларини сўраган. (Судан Трибюн газетаси, 2019 йил 16 феврал).

Аммо одамларнинг кўчага чиқишига туртки бўлган сабаблар ҳали ҳам мавжуд. Чунки одамлар бензин қуйиш шаҳобчалари, банклар, пул алмаштирув пунктлари ва нон дўконлари олдида навбат кутишмоқда. Нархлар ҳамон кўтарилмоқда, жунайҳнинг қадри тушиб, бир доллар етмиш жунайҳга тенг бўлиб қолган. Банк чек қоғозида эса, бир доллар 83 жунайҳга кўтарилган. Ҳа, қўзғолонга туртки бўлган сабаблар ҳали мавжуд. Лекин қўзғолончиларни бирлаштирадиган мақсад тиниқ бўлмагани ва айрим илмонийлар Судан аҳлини асосий ҳаракатлантирувчиси бўлган динни қўзғолондан ажратиб юборишга уринишларини одамларга тушунтириш ва баён қилиш зарур. Ана шунда қўзғолон онгли бўлади ва одамларга унинг белгилари кўринади. Шунинг учун бу ерда қўзғолончиларни бирлаштирадиган ва қўзғолончилар уни деб ўзини қурбон қиладиган фикрат бўлиши лозим.

Судан аҳли мусулмон бўлгани учун уларни Ислом, унинг ҳукмлари ва юксак шариати бирлаштиради. Баширнинг ҳукумати эса, илмоний ҳукумат бўлиб, динни бошқарувдан ажратди. Шунингдек, бозор ва майдонларда Ислом ҳақида гапиришни ман қилиш орқали Ислом кўринишига қарши курашди. Залларда йиғилишдан қайтарди. Уларнинг охиргиси (Судан келажаги илмонийлик ва исломий шариат ўртасида) номли уламолар, исломий етакчилар ва масжид имомлари йиғиладиган анжуман бўлди. Бу анжуман аслида шаҳид Зубайр залида ўтказилиши керак эди, лекин ҳукумат уни тақиқлади. Бу эса, ҳукуматнинг террорга қарши кураш номи остидаги Исломга қарши курашда Америка билан ҳамкор эканини тасдиқлади. Натижада, анжуман Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилояти офиси майдонига кўчирилди. Анжуманда кўп сондаги уламолар, исломий етакчилар ва одамлар йиғилди. Унда Халифаликнинг фарзлиги, аҳамияти ва унга амал қилиш вожиблиги ҳақидаги кучли гаплар айтилди. Шунинг учун қўзғолончиларни бирлаштирадиган ёрқин фикр бўлиши муҳим ва асосий ишдир. Бу худди азон айтилган пайтда мусулмонларни Аллоҳнинг уйига жамлайдиган намозга ўхшайди. Чунки унда одамлар Аллоҳнинг уйига йиғилади, ажойиб ва тартибли ҳаракат ва сўзларни адо этишади ҳамда бу тартибга барча амал қилади. Чунки улар белгилари аниқ фикратдир. Қўзғолон ҳам шунга ўхшайди, унда қўзғолончиларни бирлаштирадиган тушунча ёрқин бўлиши лозим. Масалан, демократик жумҳурият низомини қулатиб, ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тиклаш орқали Ислом низомини ўрнатиш лозим. Бу иш ҳукмрон режимни фош қилади ҳамда мустамлакачи ва уларнинг юртларимиздаги малайларидан иборат қўзғолон ўғриларига имконият қолдирмайди. Шунингдек, қўзғолончиларни талаб ва мақсадларида онгли бўлишини таъминлайди.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here