Сурия сиёсий саҳнасидаги ва жанг майдонидаги чигалликлар ечими

514
0

Сурия сиёсий саҳнасидаги ва жанг майдонидаги чигалликлар ечими

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб қаламига мансуб

Шубҳасизки, халқаро сиёсат ўзининг ҳақиқий мақсади ва ифлос ниятларини яширишга асосланган. Шунингдек, у ўз ишларида Исломга бутунлай барҳам бериш ва уни ҳаёт майдонига яна қайтмаслигини таъминлашга таянади. Аслида давлатлар Исломга қарши курашни авлоддан авлодга мерос сифатида қолдирадилар. Халқаро сиёсат ҳам ўз сиёсатида битта ўлчовдан фойдаланади, яъни у фақат манфаатга таянади. Лекин у ўзининг бу ишини чиройли зар қоғозга ўраб беради. Натижада шаклидан кўзи қамашиб, ҳақиқатини кўра олмайдиган ва саёз фикрлайдиган содда кишилар унга алданади.

Биз бугун бир қутбли замонда яшаяпмиз. Шарқий лагер қулаб, Совет Иттифоқи парчалангач, олам узра бир қутб ҳукмронлик қилмоқда. Давлатлар сиёсати ушбу бир қутб яъни Америка сиёсатидан чиқа олмайдиган бўлиб қолди. Ёки ҳеч бўлмаганда Америкага қарши очиқ хатар туғдира олмайдиган бўлиб қолди. Америка ўз сиёсатини рўёбга чиқариш учун бир неча қуроллардан фойдаланди ва фиръавнча ақлиядан намуна олиб, турли номлар ортига яширинди. Фиръавн ҳам ўз даврида шундай деган эди:

وَقَالَ فِرْعَوْنُ ذَرُونِي أَقْتُلْ مُوسَى وَلْيَدْعُ رَبَّهُ إِنِّي أَخَافُ أَنْ يُبَدِّلَ دِينَكُمْ أَوْ أَنْ يُظْهِرَ فِي الْأَرْضِ الْفَسَادَ

«Фиръавн – мени Мусони ўлдиришимга қўйиб беринглар, (қани) у Роббига дуо-илтижо қилсин-чи, унга нажот берармикан, албатта, мен (Мусо) сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан ёки ер юзида бузғунчиликни авж олдиришидан қўрқяпман, деди»       [Ғофир 26]

Америка ҳақиқатларни бузиб кўрсатар экан, бугунги кунда террорга қарши уруш унинг шиори ва инсон ҳуқуқлари, озодлик, адолат кабилар эса, унинг ёпинчиғига айланди. Ҳолбуки, терроризмни ўйлаб топган ва одамларни қулга айлантираётган унинг ўзидир.

Мавзуни ушбу муқаддима билан бошлашдан мақсад Шом қўзғолонига қарши амалга оширилаётган макр ҳийла кўламини тасаввур қилишдир. Шунингдек, ушбу макр ҳийлани бошқараётган ақлиятни таниш ҳамда қўлланилаётган қуроллар ва услубларни аниқлашдир.

2019 йил 14 февралда Сочи шаҳрида ўтказилган саммитнинг шиори ҳам ҳақиқатларни бузиб кўрсатишдан иборат бўлган эди. Чунки қон тўкишни тўхтатиш, тинч аҳолини ҳимоя қилиш, сиёсий ечим ва қочқинларни ўз юртига қайтариш каби гап сўзлар халқаро ҳамжамиятнинг авратини ёпадиган, ҳақиқий мақсадни яширадиган ва ҳақиқатларни бузиб кўрсатадиган зарҳал тўнидир. Сочи саммитида иштирок этган давлатлар аҳволига назар ташласак, уларнинг ҳар бири ўз манфаатларини Американинг Сурия ечими борасидаги фикрига мос равишда рўёбга чиқаришни хоҳлаётганини кўрамиз.

Масалан, Россия ўзини ботқоққа ботиб қолганини билиб турибди. Шунинг учун у ўз обрўсини сақлаб қолиш мақсадида, иложи борича тезроқ Суриядан чиқиб кетишни хоҳламоқда. Шунингдек, у Америка бунга рухсат бермаслигини ва Суриядан ғолиб сифатида чиқишини хоҳламаслигини ҳам билади. Айниқса, Америка Россияни Сурия масаласига аралаштирган ва ҳарбий аралашувга рухсат берган экан, уни ғолиб ҳолда чиқиб кетишига рухсат бермаслигини билади. Яқин келажакда, бошқача айтганда Американинг сиёсий ечими тўла амалга ошмай туриб, Идлиб узра ҳукмронликни қайта қўлга олиш ҳақида гапириш вақти эмас. Чунки Америка бутун оламни сиёсий ечимга мажбурламоқда. Шунинг учун Россия учун рухсат берилган амаллар ҳам мана шу йўналиш доирасида бўлади. Россия масалани ҳарбий йўл билан ҳал қилиш ва унга ўзи хоҳлаган йўл билан якун ясашга қодир эмас. Бу бир томондан.

Бошқа томондан эса, Халқаро ҳамжамият шуни яхши биладики, Россия ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган Асад режими қуролли кучлари минтақа устидан ҳукмрон бўлиши билан ўз вужудини сақлаб қола олмайди. Айниқса, бугун у ерда Суриянинг барча нуқталаридан келган жангарилар йиғилган ва тинч аҳолининг аксарияти Шом тоғутига қарши турибди. Одамлар қалбида қўзғолон олови ўчмаган экан, ишлар тизгини режим қўлидан чиқиб кетиши мумкин. Ер юзидаги бирор куч бу оловни ўчира олмайди, Даръада юз берган ишлар бунинг далилидир. Шунинг учун Ғарб Сурия шимолига ҳукмронлик қилишда арзимас пулга сотилган гуруҳлар етакчиларига таянади. Ғарб назарида ишларни ўз қўлида ушлаб қолиш ва уларни Америка сиёсатига хизмат қилдириш учун энг қулай восита гуруҳлар етакчилигидир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғиз зарар кўрадиган жиҳат Шом аҳли ва гуруҳлардаги мавжуд унинг фарзандлари бўлади.

Аммо Эрон ҳақида айтадиган бўлсак, у Сурияда ўз улушига эга бўлишни хоҳлайди. Эрон бир кун келиб, у ердан чиқиб кетишини билади. Шунинг учун у демографик ўзгартириш номли нарсани пайдо қилишга ҳаракат қиляпти. Шунингдек, унинг бир қанча фуқаролари Сурия паспортини олган. Эрон қонхўр Шом режимини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. У бу йўлда ҳатто Сурия халқининг барчасини қириб ташлашга ҳам тайёр.

Аммо Туркия режими учун энг муҳим нарса ўз хавфсизлиги ва чегараларини ҳимоя қилишдир. Россия 1998 йил Адана шаҳрида Туркия ва Сурия режими ўртасида имзоланган шартномага таянган ҳолда, Туркияни хавотирларидан қутқарди. Ушбу шартномада «Туркия террорчиларни таъқиб қилиш учун Сурия чегарасининг беш километр ичкарисигача кириши мумкин», «Агар Туркиянинг миллий хавфсизлигига хатар туғиладиган бўлса, керакли хавфсизлик чораларини кўриши мумкин» каби бандлар мавжуд.

Шунинг учун Сочи саммитидан мақсад саммитда иштирок этган тарафлар манфаатини Шом аҳли манфаати ҳисобига таъминлашдан иборат бўлганига гувоҳ бўляпмиз. Шубҳасизки, бу саммит Американинг Сурия ечими борасидаги фикрига зид эмас. Америка конституцион комиссия ташкил қилиш орқали ўз мақсадини амалга оширишга ҳаракат қилади. Келажакда мана шу комиссия давлат структурасини белгилаб берадиган конституцияни яратади.

Аммо жанг майдонида бўлаётган воқеаларга келсак, минтақаларга тинмай ҳаво ҳужумлари уюштирилмоқда, ваҳшиёна қирғинлар олиб борилмоқда, гуруҳлар етакчилари эса, қўл қовуштириб турибди. Бундан шу нарса тушуниладики, демак, ён беришларни талаб қиладиган келгуси босқичга одамларни тайёрлаш учун уларга босим ўтказиш мақсад қилинмоқда. Буни қон тўкишни тўхтатиш номли парда ортида олиб борилади. Босимни кучайтириш ва ён беришдек жиноятни оқлаш учун айрим минтақалар режим ҳукмронлиги остига ўтиши ҳам мумкин. Шом аҳли ушбу ҳақиқатлар қаршисида турар эканлар, нима учун жанг қилишаётгани ва масалалари улкан масала эканини англашлари лозим. Чунки уларнинг жанги ҳаёт ё мамот жанги, масалалари эса, тақдирий масаладир. Улар яна бу давлатларнинг бирортаси уларга дўст эмаслигини билишлари ва уларни дўст деб ўйлаб, душманнинг тузоғига тушиб қолмасликлари лозим. Чунки бу муқаррар ўлимдир. Улар жанг ҳақиқатини тушунгани ва душманларини билганидан кейин, ўз жангларида мутлақ кучга, яъни Аллоҳнинг кучига таяниши лозим. Шунингдек, Аллоҳга чиройли таваккал қилишлари лозим. Бундан ташқари исломий ақидадан келиб чиққан, Аллоҳ рози бўладиган ва инсонлар ўйлаб топган лойиҳаларга альтернатив бўлган сиёсий лойиҳани қабул қилишлари лозим. Ана ўшанда Аллоҳнинг нусрати ва қўллаб-қувватловига лойиқ бўладилар. Шундан сўнг қувват аҳли халқ базаси билан бирга жиноятчи режимни қулатиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун онгли, холис сиёсий етакчилик остида бирлашади. Улар шу йўл билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо қилиш орқали Росулуллоҳ ﷺнинг башоратларини рўёбга чиқарадилар. Бу иш Аллоҳ учун қийин эмас.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here