Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлати қулатилган кун хотирасига бағишланган тадбирларни уюштирмоқда

586
0

Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлати қулатилган кун хотирасига бағишланган тадбирларни уюштирмоқда

Ҳижрий 1342 йил 28 ражаб, милодий 1924 йил 3 март куни Ислом давлати қулатилиб, Исломий бошқарув низоми (Халифалик) бекор қилинган эди. Айни шу аламли кун хотираси муносабати билан ҳижрий 1440, милодий 2019 йил ражаб ойида Ҳизб ут-Таҳрир ўзи фаолият олиб бораётган барча давлатларда оммавий тадбирлар уюштириб келмоқда. Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими ўзининг электрон сайтлари орқали – Аллоҳнинг изни ила – айни тадбирларни ёритиб борар экан, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этилишини тезлаштиришни сўрайди. Зеро, бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир»  [Нур 55]

Роя газетасининг 2019 йил 13 март чоршанба кунги 225-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here