Нурсултон Назарбаев истеъфога чиқди

927
0

Нурсултон Назарбаев истеъфога чиқди

 Нурсултон Назарбаев истеъфога чиқди. Бу ҳақида Қозоғистон президенти марказий телеканаллар орқали эълон қилди. 

 “Мен ўзим учун мураккаб бўлган қарорни қабул қилдим – президент сифатида ўз ваколатимдан воз кечаман. Бу йил ушбу олий лавозимга киришганимга 30 йил тўлади. Мен мустақил Қозоғистоннинг биринчи президенти бўлиш бахтига муяссар бўлдим. Мен, биз тўғри йўлдан кетаётганимизга ишонаман. Агар биз кучли бўлсак, ҳамма бизни ҳурмат қилади, биз билан ҳисоблашади. Агар биз бировларга ишонсак – ўз ютуқларимиздан маҳрум бўламиз. Яшасин Қозоғистон!”, – деди Нурсултон Назарбаев республика марказий телеканаллари эфирида. 

 Шу билан бирга, Нурсултон Назарбаев Хавфсизлик кенгаши раиси сифатида фаолият юритишини маълум қилди.

 “Мен муҳим ваколатларга эга бўлган Хавфсизлик кенгаши раиси сифатида қоламан. Мен Нур Отан партияси раиси ва конституция кенгаши аъзоси бўлиб қоламан. Яъни сизлар билан қоламан”, – деди Назарбаев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here