Жээнбеков мамлакатда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ўтказилишини маълум қилди

704
0

Жээнбеков мамлакатда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ўтказилишини маълум қилди

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков республикадаги судьялар ислоҳотлар ўтказилишига тўсқинлик қилишмоқда деб ҳисоблайди. У Қирғизистон судьяларининг қурултойида ана шундай баёнот билан чиқди.

 “Мамлакатда жиддий ислоҳотларнинг амалга оширилиши суд тизимининг адолатли ишлашини таъминлашга асосланади. Айрим яхши ислоҳотлар судьяларнинг адолатсизлиги сабабли тўхтаб қолган ҳолатлар кузатилди”, – деди у.

 Унинг сўзларига кўра, бундай вазиятда жамоатчилик мавжуд ҳолатни ўзгартиришни ҳақли равишда талаб қилади.

 “Шу боис биз қатъий равишда суд-ҳуқуқ ислоҳотини ўтказамиз”, – деди Жээнбеков.

 У қийинчиликларга қарамасдан суд ислоҳотини “охирига етказишини” маълум қилди.  

 “Ҳар қандай ислоҳот қийинчиликлар билан бўлади, биз бундай мураккаб ислоҳотни илк бор ўтказмоқдамиз”, – деди у.

 Шунингдек, Жээнбеков судьяларга ҳадис айтиб берди. “Энг муҳими, қонунлар ва Яратгандан қўрқиш керак. Кеча нутқимни тайёрлаганимда, мен бир ҳадисни ёдга олдим. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: Қози (судья) уч хил бўлади. Иккитаси дўзахда, бири жаннатда. Агар судья адолатли қарор чиқарса, унда унинг жойи жаннатда бўлади. Ишни яхши тушунмасдан ҳукм чиқарган ёки ҳақиқатни билиб туриб, адолатсиз қарор чиқарганларни эса дўзах кутади”, – деди.

 “Шу ҳақда унутманг. Ҳамма Яратган олдида жавоб беради”, – деди президент.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here