Давлат ҳисобидан уйлар кимларга ажратиляпти?

1069
0

Давлат ҳисобидан уйлар кимларга ажратиляпти?

 Расмий ҳисобларга кўра, 1991 йили Қирғизистон аҳолиси 4 миллион 422 минг кишини ташкил этган. 2018 йилга келиб эса бу кўрсаткич  6 миллион 294 минг 587 кишига етди. Табиийки, аҳоли сонини ошиб бориши одамларни янги иш ўринлари ва асосийси, уйга бўлган эҳтиёжини ошиб боришига олиб келади.

Ўтган 27 йил мобайнида Қирғизистон ҳукумати одамларни уй-жойга бўлган эҳтиёжини “қондириш”га ҳаракат қилиб келмоқда. Давлат ҳисобидан қурилган ҳамда аҳолига берилиши керак бўлган уйлар кимларга ажратилмоқда!?

Қирғизистон ҳам бошқа куч билан бошқаришга асосланган давлатлар сингари янги барпо этилган уйларни асосан куч ишлатар органлари, суд органлари ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ходимларига ажратиб келмоқда. Мисол учун, 2016-2017 йиларда ҳарбий хизматчилар ва милиция ходимлари учун 1 852 хонадондан иборат 52та кўп қаватли уй қуриб берилди. Ўтган йили Норин вилоятида чегарачи ва Жазони ижро этиш давлат хизмати (ЖИЭДХ) ходимлари уй билан таъминланган бўлса, Токмокда милиция ходимлари, Бишкекда эса ФВВ ва МХДҚ ходимлари уй олишди.

 Умумий ҳисобда ўтган 27 йил мобайнида Қирғизистонда давлат ҳисобидан қурилган уйлардан ЖИЭДХнинг 767та, ИИВнинг 729та, Мудофаа вазирлигининг 554та, МХДҚнинг 486та, ФВВнинг 449та, Чегара хизматининг 264та, Божхона хизматининг 121та, Бош прокуратуранинг  84та, Олий суднинг 28та хоимларига уй ажратилган.

 Ачинарли жиҳати шундаки, давлат “мустақиллик”ка эришганидан буён Қирғизистонда ўқитувчи ва шифокорларга бир дона ҳам уй ажратилмаган. Ўқитувчи, шифокор ва ижтимоий соҳа вакилларига давлат уй-жой олиш учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратиб келмоқда. Аммо арзимас ойлик сабабли бу соҳа вакиллари давлатнинг бундай “ёрдами”дан фойдаланишдан маҳрум.

Куч органлари ҳодимлари учун бепулга берилаётган мазкур турар-жойлар халқ тўлаган солиқлар ҳисобидан бунёд этилаётгани сабабли бу уйлар фақат ҳукумат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи хоимларга эмас, балки барча муҳтожларга адолатли тақсим қилиниши керак эмасми? Ҳар бир фуқарони жамиятда ўз ўрни ва шу билан бирга ҳуқуқ ва мажбуриятлари бор. Расмий ҳукумат иш ўринларини кўпайтириш орқали ишсизлар сонини камайтириш, иш билан таъминлай олмаган фуқароларни етарли даражада вақтинчалик нафақа билан таъминлаш билан шуғулланиш керак. Халқ ўз зиммасидаги давлат томонидан белгиланган мажбуриятларни бажариб келмоқда. Уй-жой солиғи, электр энергияси, газ, сув, ахлат… каби барча тўловларни адо этмоқда. Шундай экан расмий ҳукумат ҳам халқнинг ҳаққини адо этиши шарт.

Аллоҳнинг изни билан тез кунлар ичида қайта вужудга келадиган Халифалик давлатида ҳар бир шахснинг асосий – еб-ичиш, кийим-бош ва яшаш учун уйга бўлган – эҳтиёжларини тўла қондиришни кафолатлаш ва ҳар бир шахснинг камолий эҳтиёжларини имкон қадар юксак даражада қондириш имконини кафолатлаш давлат зиммасидаги вожиб вазифа бўлади. Бу бўлажак Халифалик давлати дустурида қатъий белгилаб қўйилган.

121-модда – Шахсларнинг ҳар бири учун асосий эҳтиёжларни тўла қондириш кафолатланиши ҳамда камолий эҳтиёжларни иложи борича энг юқори даражада қондириш имконияти таъминланиши вожибдир.

 Абдураҳмон Одилов.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here