Қирғизистон ҳукумати халққа солинган солиқ ва жарималар миқдорини ошириш билан бюджетни тўлдирмоқчими?

731
0

Қирғизистон ҳукумати халққа солинган солиқ ва жарималар миқдорини ошириш билан бюджетни тўлдирмоқчими?

Қирғизистон ҳукумати халққа солинган солиқ ва жиноятларга жарима солиш миқдорини кескин ошириш йўли билан хазинани тўлдирмоқчи бўляпти. Лекин янги лоиҳада халқдан олиниши белгиланган молиявий тўловлар, унинг яшаш даражаси ва топаётган даромад миқдоридан бир неча боробар ортиқдир. Реакцион натижаларга олиб борувчи бу лоиҳани амалга оширишга қаратилган ҳаракатлардан қандай мақсадлар кўзланган бўлиши мумкин?!

Қирғизистон ҳукумати охирги вақтларда иқтисодий инқироз ҳолатига тушиб, Хитой билан алоқаси ва олиниши кутилаётган навбатдаги молиявий қарзлар транши тўхтаб қолди. Халқ Хитойнинг қарз бериши ортидан кутаётган мустамлака қилиш мақсадини англаб етди ва натижада ҳукуматга қарши кучли раъйиом пайдо бўлди. Халқнинг бу жамоий туйғуларига қўшимча, Хитой босқинчилигига қарши бўлган Ғарб олами ҳам давлатга босим ўтказа бошлади. Буларнинг бари ҳукуматни оғир аҳволга солиб қўйди.

Депутатлар тезлик билан 5 асосдан иборат кодекс лоиҳасини, ҳатто ўқиб улгурмай қабул қилиб юборишди. Бу лоиҳа Атамбаев даврида ишлаб чиқилган бўлиб, шу вақтгача амалга оширилмай келаётган эди. Энди депутатлар, “президент илтимос қилаяпти, тез қабул қилиб бермасак бўлмайди, деган хабар келгани сабабли, ҳатто кенгроқ муҳокама қилмай лоиҳани қабул қилиб юборган эдик”, деб оқланмоқчи бўлишяпти. Баъзилари “бу лоиҳани қабул қилиб оламга шарманда бўлдик” деб, уни қайтадан муҳокама қила бошлашди.

Аслида иш улар айтаётгандек эмас. Янги кодекс халқни чалғитиш мақсадида, атайин чала ҳолатида қабул қилинди. Ҳукумат бундан халқ жумбушга келишини яхши билган. Ҳозир бу қонунлар талаб қилган солиқ ва жарималарни халқдан ундириб бўлмаслигини ҳам жуда яхши билишади. Бунга қўшимча тарзда, ички ишлар ходимларидан жуда кўп салоҳиятлар олиб қўйилди. Демак бу лоиҳалардан бошқа манфаатлар кўзланган.

  1. Бу лоиҳа ҳукуматнинг Хитой билан ҳамкорлик асосидаги хиёнатларини муҳосаба қилишдан халқни чалғитиш асосига қурилган. Шундай қилинса, ҳукумат Хитой билан яна яқинлик қилиш ва яна қарз олиш каби ишларни давом эттиришга имкон туғилади.
  2. Ҳукумат мана шу қонун ўзгартириш лоиҳалари билан Ғарб оламига яқинлашмоқчи бўлмоқда. Шу йўл билан демократик жараёнларни ривожлантираётгандек кўринишлар қилиб, худди Қозоғистон, Грузия, Украина сингари Ғарб давлатлари ва ташкилотларидан қарз олмоқчи бўлишади.

Ҳар икки ҳолатдан кутилган мақсад, сиёсий инқирозий ҳолатдан чиқишда халқнинг номидан мулкларини гаровга қўйиб олинган ёки энди олиниши кутилаётган қарзларни муҳосаба қилиш позициясидан халқни чалғитиб бошқа томонга буриб юборишдир. Энди мустақил фикрга эга бўлмаган депутатлар вазирларни айблаб, катта шоу чиқишлар орқали қонун лоиҳаларини қайта кўриб чиқишяпти. Ғарбпараст экспертлар ҳам, “бу лоиҳанинг ўзи мукаммал, лекин унда кўрсатилган жарималар миқдори ошириб юборилган” деган позицияни эгаллашди. Демак янги ўзгартирилган кодекс лоиҳасининг амалда ишга тушиши, бизни миллиардлаган қарзларимизга яна миллиардлар қўшилишига олиб боради.

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here