Россия АҚШни огоҳлантирди

745
0

Россия АҚШни огоҳлантирди

 Россия АҚШни Венесуэланинг ишларига ҳарбий аралашишдан огоҳлантирди. “Бу ҳалокатли ҳолатга олиб келиши мумкин”, деди Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

 Аввалроқ Венесуэлада мухолиф парламент – Миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилиб, давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилгани ва АҚШ президенти Дональд Трамп уни қонуний президент сифатида тан олгани хабар қилинган эди. 

 Шу билан бирга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Лотин Америкаси мамлакатида кузатилаётган норозилик намойишлари фонида венесуэлалик ҳамкасби Николас Мадурони қўллаб-қувватлаши ҳақида айтди. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг расмий вакили Иброҳим Қалин твиттердаги саҳифасида ёзган.

 Унинг сўзларига кўра, Эрдогон Венесуэла раҳбари билан боғланиб, унга қўллаб-қувватлаши ҳақида айтган.

 “Биродарим Мадуро, ҳаммаси жойида бўлади! Биз сиз билан биргамиз”, – дея Эрдоғаннинг сўзларини келтиради Қалин.

 Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Туркия давлат тўнтариши орқали ҳокимиятни қўлга олишга уринишни рад этиш бўйича ўзининг принципиал позициясига содиқ қолишда давом этади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here