Ўзбекистон Афғонистондаги вазият бўйича Россия ва Америка билан алоқа қилмоқда

494
0

Ўзбекистон Афғонистондаги вазият бўйича Россия ва Америка билан алоқа қилмоқда

Афғонистон масаласини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати Россия ва АҚШ билан алоқасини давом эттирмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти орқали берилган баёнотда эълон қилинди

 “Афғонистон масаласини ҳал этиш бўйича Хитой, Покистон, Эрон, Америка Қўшма Штатлари, Россия, Ҳиндистон ва минтақадаги бошқа давлатлар билан, шунингдек, мусулмон дунёдаги энг йирик давлатлар билан алоқаларимиз давом этмоқда”, дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдул Азиз Комилов тарафидан берилган расмий баёнотда.

Абдул Азиз Комилов Ўзбекистоннинг Кобул билан келишган ҳолда Афғонистондаги ички сиёсий кучлар раҳбарлари билан ҳамда Толибон ҳаракати вакиллари билан музокаралар ўтказганини қўшимча қилди. Комиловга кўра, Ўзбекистон ўзини Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишнинг бир қисми деб ҳисоблайди.

9 Ноябрь куни Толибон ҳаракати ва Афғонистон тинчлик Олий Кенгашининг Сиёсий бюроси вакиллари иштирок этган учрашувга Москва мезбонлик қилган эди. Кобул ҳукумати Москвада ўтган мазкур учрашувнинг Афғонистон расмийлари билан Толибон ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар бошлашга олиб боришига умид билдирган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here