Марк Карлтон-Смит: Россия “ИШИД”дан ҳам каттароқ хавф

655
0

Марк Карлтон-Смит: Россия ИШИДдан ҳам каттароқ хавф

 Британия армияси Бош штаби бошлиғи, генерал Марк Карлтон-Смит The Telegraph нашрига берган интервьюсида Россия бугун “миллий хавфсизликка диний экстремистлар, хусусан, “Ал-Қоида” ва “ИШИД”дан кўра кўпроқ хавф солаётгани”ни маълум қилди.

 “Россия ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни кенгайтириш учун ҳарбий кучдан фойдаланишга тайёрлигини намойиш қилди. Руслар ўзи аниқлаган ҳар қандай бўшлиқ ва кучсиз нуқтадан фойдаланиб қолишга уринмоқда”,- деди генерал.

 Карлтон-Смитнинг баён қилишича, Ироқ ва Сурияда “ИШИД” тор-мор қилингач, улар томонидан келаётган хавф сусайган, бироқ Россия “Ғарбнинг заиф нуқталарини айниқса кибермакон, космос ва сув ости каби ноодатий соҳаларда мунтазам равишда тадқиқ этишга киришган”.

 Ғарб мамлакатлари айни вақтда Россияни Украинага нисбатан тажовузда, Қримни босиб олишда, АҚШ президенти сайловига аралашишда, бошқа мамлакатлар ва халқаро ташкилотларга қарши киберҳужумлар уюштиришда, шунингдек, Буюк Британияда кимёвий қурол қўллаганликда айбламоқда. Россия ушбу айбловларнинг барини рад этиб келмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here