Тожикистонда жойлашган Россия базасида ҳарбий тартиб кучайтирилди

852
0

Тожикистонда жойлашган Россия базасида ҳарбий тартиб кучайтирилди

Тожикистондаги Россия ҳарбий базаси қаттиқ тартибда хизмат кўрсатиш тизимига ўтди. Бу ҳақида мазкур база қўмондонининг ёрдамчиси Владимир Александров маълум қилди. Александровнинг таъкидлашича, «Исломий давлат»  ташкилотига тегишли эканлиги айтилаётган бир гуруҳ жангарилар Тожикистонда террор ҳаракати амалга ошириш учун тайёргарлик кўрганлик даъвоси билан қўлга олинганлиги ҳақидаги хабардан кейин мамлакатдаги Россия базасидаги ҳарбий тартиб кучайтирилган.

“Биз ҳозиргача Тожикистон хавфсизлик хизматидан ҳеч қандай маълумотни олишга эришмадик, лекин Интернетдаги маълумотларни кўрганимиздан сўнг қаттиқ тартибда хизмат кўрсатиш тизимига ўтиш ҳақида ҳарбий база қўмондонидан буйруқ келди”, деди “Спутник” ахборот агентликларига интервью берган Қўмондон.

Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасига оид манбанинг кейинчалик «Спутник»ка айтишича, Тожикистон хавфсизлик хизматлари рус ҳарбий ўқув юртида ва рус ҳарбий базасида террор ҳужумларини уюштириш учун тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган 12 кишидан иборат бир гуруҳ қўлга олинган.

“12 кишидан иборат жиноий гуруҳ “Исломий давлат” кўрсатмаларига биноан Россиянинг 201 ҳарбий базасининг кираверишида ва Душанбедаги Россия Мудофаа вазирлигига оид ўқув юртида террорчилик ҳужумларини амалга оширмоқчи бўлишган”, дейди манба.

Манбага кўра, “террор”чи гуруҳ аъзолари Душанбе шаҳрининг жануби-ғарбий қисмида тўпланган пайтда қўлга олинган.

Туркистон:

12 нафар шахс бутун бир дивизияни ваҳимага солиб, уни ичидан портлатиб юбориш билан қўрқувга сола олса, бу армия Тожикистонни қандай ҳимоя қила олади. Ахир у ўзини ҳимоя қила олмай ваҳимага тушиб, Тожик хавфсизлик қўмитаси ҳимоясига муҳтож бўлиб турса!!!

Россиянинг 201 дивизияси Афғонистон томондан келадиган хавф-хатардан Марказий Осиёни ҳимоя қилиш мақсадида 1945 йили Тожикистонга олиб кирилган. СССР қулатилганидан кейин ҳам, минтақани шу томондан ҳимоя қилиш мақсади билан Россиянинг ҳарбий базаси бўлиб сақланиб қолди. Охирги вақтда Россия бу ҳарбий базаси воситасида ўзининг минтақадаги сиёсий ва ҳарбий манфаатларини ҳимоя қилмоқчи бўляпти. У Тожикистонга ҳарбий босим қилиш билан қалбаки ваҳималар уюштириш ва минтақани қўрқувга солиш орқали қўлдан чиқиб бораётган Марказий Осиёдаги манфаатларини АҚШ ва Хитойнинг хатаридан сақлаб қолмоқчи бўлаяпти. Толибон билан музокаралар уюштириш ҳаракатлари, уларни яширин қуроллантиришга бўлган уринишлар, “ИШИД” ҳақидаги уйдирма ва қалбаки ваҳима тарқатиб борётган матбуот ҳужумлари шулар жумласидандир.

Тожикистоннинг Россияга қарам манқурт сиёсий элитаси ҳам, русларнинг бу ифлос фитналарига кўмак кўрсатиб келяпти, ўз фуқоролари бўлган бегуноҳ мусулмонларни ёлғон туҳматлар билан қамаб, русларни рози қилиш мақсадида Аллоҳга осий бўлиб боришаяпти! Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳокимиятидаги вазият ҳам деярли худди шундай!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here