Жеэнбеков Совет таълим тизимини тарк этишга чақирди

599
0

Жеэнбеков Совет таълим тизимини тарк этишга чақирди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг таълим тарбия-тарбия тизимига бағишланган бешинчи қурултойи бўлиб ўтди. Икки кун давом этган қурултойда 400дан ортиқ муаллим ва ўқитувчилар иштирок этди.

Мазкур қурултойнинг очилиш маросимида Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбеков ҳам иштирок этди. Жеэнбеков очилиш маросимида сўзлаган нутқида эски Совет таълим тизимини тарк этиб, янги таълим тизимини яратиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. Унинг таъкидлашида, совет даврида тузилган таълим программалари ўз даврида маъқул бўлса-да, ҳозирги замон талабларига жавоб бермай қолган.

“Таълим-тарбия давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши ҳисобланган Қирғизистонда энг олижаноб касб эгалари бўлган ўқитувчилар қурултойи ўтказилишидан жуда мамнунмиз. Маълумки, Совет таълим тизими ушбу жамиятнинг эҳтиёжлари учун етарли эди. Шунингдек иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт, ҳукумат ва мудофаа талабларини муваффақиятли тарзда амалга ошириб келди. Аммо замонлар ўтиши билан кўп нарсалар ўзгарди. Бир томондан, сиёсий жараёнлар ортидан таълим-тарбиянинг умумий соҳаси қулади. Бошқа томондан, бозор муносабатлари ҳаётимизга кирди ва меҳнат бозори сезиларли даражада ўзгарди. Жамиятимизда янги ҳаётга ва янги таълим тизимига эҳтиёж туғилди”, дея таъкидлади Жеэнбеков нутқи давомида.

Туркистон:

Мажбурий таълим бериш программаси ҳар қандай мамлакатнинг ўз фуқороларига сақофат беришдаги асосий манба ҳисобланади. Сақофат эса, ҳар қандай жамият юзланаётган мабда, бошқарув системаси, мустамлака бўлиш ёки бошқа мамлакатни мустамлака қилишда асосий ўринни эгаллайди.

МДҲ давлатларида, хоссатан Қирғизистонда президент таъкидлаганидек, таълим программаси Советлар союзидаги асослар билан олиб борилади. Чунки Россия СССРнинг ягона вориси бўлгани учун, шунингдек Россия СССРдан кейин ўз сақофатини пайдо қила олиши учун ўз мафкурасига эга бўлмагани учун МДҲ давлатлари ўқув программаларини ўзгартиришга деярли ҳаракат қилмади. Негаки таълим соҳасидаги ҳар қандай ислоҳотлар, яъни СССР таълим асосларидан воз кечишлар, унинг ўрнини Ғарб дунёқарашига асосланган сақофий программалар эгаллаб олишига сабаб бўлиши табиий эди. Россия учун Ғарб дунёқараши СССРдан қолган бетайин, яъни ҳаётда йўқ бўлиб кетган мабдага асосланган таълим программасидан кўра хавфлироқ эди.

Энди Жиянбеков ислоҳотлар ҳақида гапиришга мажбур бўляпти. Чунки замон Россия хоҳлаганидек тўхтаб қолмади. Россия сақофати энди ўз мустамлакалари таълим дастурларини замонга лойиқ давомли тартиблаштириб бера олмайди. МДҲ давлатлари энди Ғарб сақофатига асосланган таълим программаси билан ислоҳ бўлишга мажбур. Чунки ҳатто Россиянинг ўзи ҳам Ғарб таълим программаларига аллақачон ўтиб бўлган.

Лекин Ғарб дунёқараши СССРникидан афзал деганлар адашади!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here