КХШТ машқларининг якуний босқичи бўлиб ўтди

448
0

КХШТ машқларининг якуний босқичи бўлиб ўтди

 Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га аъзо давлатларнинг “Ўзаро ҳамкорлик-2018” машқлари сўнгги босқичи Қирғизистондаги “Эдельвейс” полигонида бўлиб ўтди, дея хабар беради РИА “Новости” РФ Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда.

 Вазирлик маълумотларига кўра, машқлар доирасида Россиянинг Ту-22МЗ товушдан тез ҳаракатланувчи ракета ташувчи-бомбардимончиси “жангарилар” базалари ва ноқонуний қуролли тузилмаларнинг учта колоннасини аниқлади, авиация зарбаси оқибатида шартли душман йўқ қилинди.

 Россиянинг Ту-95МС русумли стратегик ракета ташувчиси полигон узра парвоз қилган, унга Қозоғистондан Су-30СМ кўп функционал қирувчилари жуфтлиги ҳамроҳлик қилган. “Тимсоҳлар” – Ми-24 вертолётлари – ҳаво каруселини кўрсатди.

 Таъкидланишича, машқларда “Искандер-М” расчётлари, “Су-25” ҳужумкор самолётлари ва Ми-8 вертолётлари ҳам иштирок этган.

 10-13 октябр кунлари Қирғизистоннинг “Эдельвейс” полигонида Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон иштирокидаги “Ўзаро ҳамкорлик-2018” машқлари бўлиб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here