АҚШ: Сурия масаласи фақат Женевада ҳал бўлади

603
0

АҚШ: Сурия масаласи фақат Женевада ҳал бўлади

АҚШ давлат департаментининг матбуот котиби Хизер Науерт, бугунги матбуот анжуманида, Сурия масаласи фақат Женева музокаралари билангина ҳал қилинишини таъкидлади.

“Ҳеч нарса Женеванинг ўрнини боса олмайди. Бу биз учун Женева жараёнига боғликликни тасдиқлаш учун бир мисол ва сабабдир. Биз Женева жараёнини, Сурия можаросининг узоқ муддатли сиёсий ечимига олиб борадиган ягона амалга оширилиши мумкин бўлган йўл сифатида кўрамиз”, деди Науерт.

Науертнинг билдиришича, АҚШ маъмурияти БМТнинг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Стеффан де Мистуранинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. У АҚШ Давлат котиби Майк Помпео бугун Мистура билан учрашганлигини ҳам қўшимча қилди.

Аслида Остона ва Сочи музокаралари ҳам АҚШ томонидан олға сурилаётган “Женева музокаралари” учун замин тайёрлашдир. Остона музокаларида асосий ролни ўйнаётган уч давлатдан бири Туркиянинг БМТдаги доимий вакили Феридун Синирлиоғлу 2018 бошида берган баёнотида, БМТ раҳнамолигидаги Женева жараёни Суриядаги инқирозга доимий сиёсий ечим топиш маркази эканлигини, Остона ва Сочи музокаралари эса Женева жараёнини қўллаб-қувватлаш ва тўлдириш платформалари эканлигини таъкидлаган эди. Ушбу масала бўйича Россия ҳам худди шундай фикр билдириб, Женевага ишора қилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here