Хитой Қирғизистонни мустамлака қилиб бормоқда

638
0

Хитой Қирғизистонни мустамлака қилиб бормоқда

27 июл куни Қирғизистоннинг Чуй вилояти Сокулук районида жойлашган ОсОО “Тянь – Шань Керамик” заводининг Хитой фуқороси бўлган бош директори қўл остидаги Қирғиз ишчисини калтаклади. Хитойлик директор ишчини бутун Қирғизистонлик ишчилар бригадаси кўз ўнгида маст ҳолатида ҳақорат қилиб калтаклади!

Хитойнинг мустамлака қилиш услуби илк бор Шарқий туркистонни босиб олишида намоён бўлди. Хитой давлати мустамлака қилмоқчи бўлган мамлакатга аввалида ўз ишчи ва савдогарларини киритади. Улар узоқ йиллар сабр ва ўта итоаткорлик билан хизмат қилиб, бу заиф давлатнинг ва халқнинг ишончини қозониб олишга ҳаракат қилишади. Бунга паралелл равишда у бу мамлакатга инвестиция олиб кириш ва улкан қарз бериш билан, уни тўлаб бўлмайдиган қарздор қилиб олишга ҳаракат қилади. Сиёсий вазиятлардан, яъни ўша давлатнинг ҳар бир муаммоларидан, инқирозлик ҳолати ва кескин сиёсий вазиятларидан фойдаланиб, у мамлакатга жуда катта ва ўзи учун ўта манфаатли бўлган битимларни имзолатиб олади. Нефт қувурлари ва темир йўли ётқизиб олиш каби ўта муҳим аҳамиятга эга лоиҳаларни амалга ошириб олиш билан у мамлакатни стротегик томондан ўзига боғлаб олади. Ана ундан кейин Хитой давлати ҳам, унинг ўта итоаткор бўлиб кўринган хитой ишчи ва ишбилармонлари ҳам ҳақиқий башараларини оча бошлашади. Кейин Хитой давлати, айтайлик Қирғизистондан ўз мамлакати ва фуқороларига тегишли бўлган мол мулкларини, шунингдек шахсларни ҳимоя қилиб беришни талаб қилади. Қирғизистонда провокация ишларини уюштириб, мамлакатга ишончсизлик билдиради. Кейин ўзига қарашли завод фабрикаларнинг ва темир йўли орқали ўтадиган товарларнинг ҳамда ўша ерда истиқомат қилаётган ўз фуқороларининг ҳимоясини ўз зиммасига олади. Бу эса, Хитой давлати шу иншоатлар ҳимояси учун ўша зайиф давлатга керакли куч қувват, аскар ва ҳарбий техникалар олиб кириш зарурлигини англатади.

“Вечерный Бишкек” рўзномасининг 30 июл кунги сонида, 27 июл кунги рўй берган ҳодисада Хитой директорининг ҳеч қандай айби йўқлиги далиллангани ҳақида маълум қилинди. Ўша кунги бўлиб ўтган ҳодисага гувоҳ бўлиб турган ишчилар ҳам Хитойлик Қирғиз ишчисини урганлигини инкор қилишган эмиш. Ваҳолангки ўша ишчилар 28 июл куни Хитой директори улардан ва калтакланган ишчидан кечирим сўрашини талаб қилиб митинг уюштиришган эди.

Демак биз хавфсираган ҳолат бошланяпти. Яъни, Қирғиз ишчилари Хитой завод админстрацияси томонидан, ишдан ҳайдаб юбориш билан қўрқитилиб, аризаларини ўзгартиришга мажбурланишган. Орган ходимлари ҳам Қирғиз ҳукумати босими остида Хитой фуқоросини қўллаб, унинг агрессив ҳаракатлари ва жиноятини беркитиш ҳолатларига эътибор қаратишмади!

Қирғизисон фуқороларига мурожаат қилиб шуни айтамизки, Хитой бизни босиб олмоқчи! Уларга бу мақсадларини амалга оширишлари учун аввалги ҳокимларимиз калта фаҳмлик ва шахсий манфаатларини кўзлаш билан ўта қулай вазиятлар пайдо қилиб берди. Яъни бўлар-бўлмас кераксиз лойиҳалар учун Хитойдан миллиардлаган доллар қарзлар олиб, мамлакатни ўта хавфли ҳолатга олиб келиб қўйишди. Янги ҳокимият ҳам, улардан ёки бошқалардан яна қарз олмай вазиятни ўнглаб юборишининг иложи йўқ! Қарзларни тўлашда эса, фуқоролар мулки бўлган умумий манфаатларимизни (ерлар, конлар….) уларга бериб юборишмоқчи! Бундан ташқари ҳокимиятимиз Хитой давлатининг босимидан қўрқиб, юқоридаги каби Қирғизистон фуқороларининг ҳақ ҳуқуқларини топтай бошлашади. Шунинг учун биз, оддий фуқоролар, яъни халқ сифатида Хитой фуқоролари Қирғиз фуқоролигини олишларига йўл бермаслигимиз ва улар бизни камситиб, қонуний ёки ноқонунинг хўжайинларимизга айланиб олишларига йўл қўймаслигимиз керак. Акс ҳолда Уйғуристондаги сингари хорлик бизни ҳам бошимизга келиши муқаррар. Имкон қадар бу каби жирканч даҳрийлар билан ҳамкорлик қилишдан ва улар учун устимизга йўл очиб беришга ҳисса қўшишдан ҳам тийилганимиз маъқул. Балки Халифалик давлати бўлганида, уларнинг шу кунда мусулмонларга қарши олиб бораётган репрессиялари учун уни дорул ҳарб (уруш ҳолатидаги давлат) деб эълон қилинган бўлармиди.

Демак, биз фуқоролар, давлат раҳбарларига босим ўтказишимиз, шу жумладан Хитой давлатини ҳам огоҳлантириб боришимиз керак. Акс ҳолда Хитой ҳаддидан оша бошлайди. Қирғиз ҳукумати ҳам улардан қўрқиб, ўз фуқороларини сотиб Хитой томонига ўтиб олади. Бу ҳолни биз уйғуристон ҳокимияти мисолида кўрдик! Агар халқ хитойликларни қабул қилмаса, уларнинг мустамлака режаларини бузиб юборса, ҳукуматга босим ўтказиб, уни Хитойга қарши йўналтира олса, Хитой ортга чекинади. Вақтинча бўлса ҳам албатта. Кейин у яна вақт пойлайди. Чунки унинг ортида оламий куфр системаси турибди! Лекин вақт бизнинг фойдамизга ишлаяпти инша Аллоҳ! Чунки бизни Хитой босими, репрессиясидан фақат оламий Исломий бошқарув системасигина сақлай олади! У эса жуда яқин инша Аллоҳ!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here