Абдулазиз Комилов Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларига таклиф билан чиқди

473
0

Абдулазиз Комилов Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларига таклиф билан чиқди

 2018 йилнинг 21 июл куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Чўлпон ота шаҳрида (Қирғизистон) Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди.

 ТИВ хабарига кўра, тадбир чоғида минтақа кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек Марказий Осиёда кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини янада ривожлантириш бўйича сермазмун ва батафсил фикр алмашилди.

 Йиғилиш якунларига кўра Қўшма баёнот қабул қилинди.

 Ҳужжатда 2019 йил март ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган навбатдаги Марказий Осиё давлат раҳбарлари маслаҳатлашув учрашувининг муҳимлиги алоҳида таъкидланган. Бундан ташқари, хавфсизликни таъминлаш, минтақа давлатларининг савдо-иқтисодий алоқаларини фаоллаштириш, Марказий Осиёнинг транзит-транспорт салоҳиятларини кенгайтириш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг зарурлиги қайд этилган.

 Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов тадбир қатнашчиларини жорий йилнинг октябр ойида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатларининг Минтақавий иқтисодий форуми ишида иштирок этишга таклиф этди.

 Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг мазкур учрашуви минтақадаги барча мамлакатларнинг дўстлик, яхши қўшничилик, ҳамжиҳатлик ва ишонч анъаналарига асосланган минтақавий ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларининг мантиқий ва табиий давоми бўлди, дейилади хабарда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here