КХШТ ташқи ишлар вазирлари АҚШни танқид остига олди

614
0

КХШТ ташқи ишлар вазирлари АҚШни танқид остига олди

 Коллектив хавфсизлик бўйича шартнома ташкилоти (КХШТ) иштирокчи давлатларининг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасида қабул қилинган баёнотда айтилишича, вазирликлар раҳбарлари АҚШ раҳбарияти хатти-ҳаракатларидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар қилди.

 “Ортиб бораётган ташвишга Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш битими (ЎКМРБ) ишига пайдо бўлган таҳдидлар сабаб бўлмоқда. Улар бу битимга риоя этмаслик билан боғлиқ қатор муаммоларга ечим топилмагани туфайли келиб чиқяпти. Хусусан, бу АҚШнинг аниқ ҳарбий дастурларига тегишли, улар битим бўйича мажбуриятларни ҳисобга олмаган тарзда амалга оширилмоқда ҳамда ракета нишонлари ва зарба берувчи учувчисиз учар қурилмалар, ерда жойлаштирилувчи универсал ракета учириш қурилмаларини ишлаб чиқиш ҳамда жойлаштиришни ўз ичига олади. Шунингдек, Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш битими бўйича тақиқланган, масофаси 500 дан 5500 километргача бўлган ерда жойлашувчи мобиль ракета тизимини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ташвишга сабаб бўлмоқда”, – дейилади баёнот матнида.

 КХШТдан таъкидлашларича, Беларус, Қозоғистон ва Россия “битим бўйича томонлар ҳисобланиб, бу келишувга амал қилишга бўлган қатъий позицияни сақлаб турибди”.

Туркистон:

 Россия Ўрта Осиёни халқаро сиёсий ва ҳарбий қарама қаршиликлар марказига айлантириб олишга ҳаракат қилмоқда. Бунга, АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан Авғонистон орқали пайдо қилиб келаётган “ИШИД” ваҳимаси ортидан, минтақада ўзининг ҳарбий иштирокини кучайтириб олишга қаратилган стротегик ҳаракатлари сабаб бўлди. Аслида бу ҳаракатлар Марказий Осиёга нисбатан Хитойни жиловлаб туриш мақсадида бошланган бўлишига қарамай, Россия бу вазиятдан ўз мавқеини ва таъсир қувватини бироз ўнглаб олиш мақсадида фойдаланиб олмоқчи. Россиянинг бу позицияси Хитойга маъқул келишини эътиборга олсак, у Хитой билан сиёсий ва иқтисодий муносабатларини янада кучайтириб, Ғарб оламининг ўзига қарши олиб бораётган иқтисодий ва сиёсий қамал ҳолатидан қутилиб олмоқчи бўляпти.

Марказий Осиёга келсак, Путин уни ўз режимини сақлаб қолиш мақсадида, керак бўлса ҳарбий полигон қилиб ишлатиб юборишга ҳам тайёр! Россия ва Хитой юқоридаги КХШТга аъзо давлатларни ўз мақсадлари томон бир томонлама ҳаракатга мажбурлай бошлагани фикримизга далил бўла олади. Россия АҚШни Марказий Осиё масаласида ўзи билан келишиб иш олиб боришга мажбурламоқчи. Шунингдек Хитойни ҳам, Марказий Осиёни ўзининг стротегик таъсири остида эканига ишонтириш орқали, уни ўзига бўлган муносабатини ўзгартириб, яна аввалги стротегик ҳамкорлик жиҳатини тиклаб олмоқчи. Лекин Марказий Осиё учун бу қалтис ҳаракатлардан фойда йўқ. Яъни халқаро сиёсатда бу каби икки йирик томонлар ўртасига тушиб, бир томоннинг манфаатини ҳимоя қилиб бўлмайди. Бу ўта хавфли ва хатарли сиёсатдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here