Трамп Россияга қарши янги санкциялар тайёрлаш ҳақида топшириқ берди

522
0

Трамп Россияга қарши янги санкциялар тайёрлаш ҳақида топшириқ берди

 АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйга Россияга қарши янги санкциялар тўпламини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди. Бу РФ ўрта ва кичик масофалардаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни бузгани туфайли юз берди. Ушбу ҳужжат Оқ уй сайтида эълон қилинган.

 Топшириқда айтилишича, давлат котиби Майк Помпео молия, мудофаа, савдо вазирлари ҳамда миллий разведка директори билан биргаликда 2018 йилга мўлжалланган ҳарбий бюджет тўғрисидаги қонуннинг “С” 1244-бўлимида ёзиб қўйилган талабларни бажариши керак. У “Россияга қарши қўшимча санкцияларни жорий қилиш режалари бўйича ҳисобот” деб номланган. Ушбу ҳужжатни Трампнинг ўзи тузиши керак, бироқ у ўз ваколатларини вазирларга беришга қарор қилди.

 Шунингдек, 1244-бўлимда айтилишича, президент ҳисоботни тайёрлаши ва конгрессга киритиши керак, унда Россия ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш бўйича битимга риоя этмагани туфайли аниқ шахсларга нисбатан чоралар жорий этиш бўйича режалар белгилаб қўйилади. Ҳужжатга кўра, санкциялар шундай шахсларга жорий этилиши мумкинки, бунда айнан уларнинг буйруқлари ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш бўйича битим бажарилмаслигига сабаб бўлган бўлиши керак. Шунингдек, Россия ҳукумати аъзолари ҳам санкцияларга тўқнаш келиши мумкин.

 Ҳисоботда санкциялар жорий этиладиган шахслар рўйхати тақдим этилиши лозим. Эҳтимолий чоралар орасида АҚШда активларни блоклаб қўйиш, мамлакатга киришни тақиқлаш, шунингдек, президент томонидан ишлаб чиқиладиган бошқа исталган санкциялар бор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here