АҚШнинг Толибон ҳаракати мағлуб эта олмаётгани ҳақидаги саволга жавоб

545
0
epa03116033 Afghans shout slogans during a protest against the alleged 'Koran burning' by US troops, in Jalalabad, Afghanistan, 22 February 2012. Thousands of Afghans protested for the second day the 'burning of the Koran' by NATO-led troops, officials and eyewitnesses said. Protests erupted in different parts of Kabul city and also in the eastern city of Jalalabad and the western city of Herat, Afghan officials said. On 20 February, foreign troops 'improperly disposed' of Islamic religious materials, including copies of the Koran, at the Bagram air base, according to the NATO-led coalition. EPA/BAZ MUHMMAD ABID

АҚШнинг Толибон ҳаракати мағлуб эта олмаётгани ҳақидаги саволга жавоб

Савол: Ассалому алайкум  роҳматуллоҳи  ва  барокатуҳ!!!.

  АҚШ ҳарбий жиҳатдан ўта кучли бўлишига қарамай, нима учун Толибон ҳаракати устидан ғалаба қозона олмаяпти, ёки ўз манфаатларини рўёбга чиқариш учун атайин Толибонга имконият яратиб беряптими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом.

АҚШ ҳарбий қуввати жиҳатдан дунё бўйича биринчи ўринда туради. Унинг йиллик ҳарбий бюджети, бутун дунё давлатлариникидан ҳам кўпроқдир. Шунга қарамай, АҚШ НАТО ташкилоти ва яна бир неча ўнлаган давлатлар билан бирга коалиция тузиб, Афғонистонга бостириб кирди ва Толибондан мағлуб бўлди.

Ҳарбий томондан олганда мантиқан бундай бўлиши мумкин эмас. Лекин Ислом Умматининг кўзга кўринмас, баъзан ўзи ҳам сезмайдиган қуввати бор. Бу қувват ёв бостириб келганида ёки диний асосларга тажовуз бўлаётганида ёхуд куфр очиқчасига Исломга ҳужум қилиб, ҳаддидан ошганида намоён бўла бошлайди. Шунингдек бу қувват, Уммат бирлашиб, битта тана сингари уюша бошлашида кўринади. Куфр олами Умматнинг худди мана шу уюшиб кетиш қувватидан қўрқади. Шунинг учун куфр системаси мусулмонларга тажовуз қилишларидан аввал, шу жиҳатнинг олдини олиш мақсадида, мусулмонларни ўзларини айбдор қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади. Масалан 11 сентябр воқеъасини атайин уюштиргани каби.

Демак, Афғонистонда АҚШ  бошчилигидаги оламий куфр коалициалицияси Толибон ҳаракатининг кучлилиги сабабли мағлуб бўлгани йўқ. Балки, Уммат Толибон ва бошқа мужоҳидларни мазлум ва шаръий ҳукмга мувофиқ ватан ҳимоячилари деб ўз бағрига олгани учун, бутун куфр оламий системаси уни енга олмади! Яъни Толибон ёки бошқа ҳар қандай Исломий ҳарбий ташкилотлар, шаръий ҳукмга мувофиқ олиб бораётган ҳаракатлари билан албатта ғолиб бўлишади, агар улар Уммат қуввати билан бирлашиб, ҳаракат қилишса!

Умматнинг шаръий ҳукм атрофида бирлашиши жуда улкан қувватдир. Куфр оламий бошқарув системаси буни жуда яхши англайди ва Уммат ўзидаги шу қувватини англаб қолишидан қаттиқ қўрқади! Шунинг учун улар, ўзларининг мағлубиятларини Толибон ёки бошқа бирор ташкилотдан деб очиқ эълон қилиб, Умматнинг мафкуравий қувватини унинг ўзидан ва бутун оламдан яширишга ҳаракат қилишади. Умматни бирлаштирувчи мабдаий даъват олиб бораётган барча сиёсий Исломий ҳаракатларни “экстремизм, терроризм” деб, жамиятдан четлатишга ҳаракат қилади! Негаки, Уммат фақат Исломий мабда атрофида бирлашиши мумкин. Акс ҳолда, у “Исломий фикратни куфр тариқатлари орқали ҳимоя қилиш йўли билан Исломни ҳаётга олиб келаман”, деб адашиб юраверади!

Ҳозирда куфр оламий системаси “ананавий ва мўътадил Ислом” деган атамалар билан олиб бораётган лоиҳаси бўйича, айнан ўша “Исломнинг куфр билан уйғунлиги”га чақирувчи йўналишда иш олиб боряпти. Улар Умматни Исломий фикратнинг ибодатга асосланган бир қимсини куфр тариқати остида ҳимоя қилиб қолишга рози бўлиб яшашга чақиришяпти. Бу масаланинг шаръий ва сиёсий томонидир!

Толибон ёки бошқа Исломий ташкилотлар АҚШ томонидан атайин сақланиб ёки уларга имконият берилиб келаётганига келсак, юқорида айтилганидек, АҚШ ва халқаро сиёсат Исломий оламий мабдаий ҳаракатлар кучайиб бораётганидан хавотирда. Шунинг учун улар Исломий тариқатга боғланиб иш олиб бораётган мафкуравий ҳаракатлардан Умматни чалғитиш мақсадида, Исломни ҳаётга қайтариш тариқатини бошқа тариқатларга буриб юборишни мақсад қилишмоқда. Сурияда ҳам худди шу аҳвол, яъни кураш Исломий мабдаий тушунчаларга қарши олиб борилаётганини яшириш мақсадида, Исломий жангчиларнинг моддий қувватига ғалаба нашидаларини инъом қилишмоқда. Бу билан улар Исломий мафкуравий қувватни яшириб, ғалабани фақат моддий ҳарбий қувватга нисбат бериш билан Умматни мабдаий уйғонишдан чалғитмоқчи бўлишяпти.

Демак, Толибон сингари Исломий жиҳодий бўладими ёки бошқа ҳаракатлар бўладими, ўз фаолиятини Исломий шаръий ҳукм ва тариқатга мувофиқ олиб бориш билангина мувоффаққиятга эриша олишади. Улар орқаларида Уммат туриши билангина бор бўлиб туришганини англашлари керак! Уммат эса барча Исломий ҳаракатларга Исломий ҳаётни олиб келишга ҳисса кўшаётган жамоа деб умид назари билан қарайди! Шунинг учун ҳар бир Исломий жамоа, ҳаддидан ошмай, ўзига юклатилган шаръий вазифаларини шаръий тариқатга мувофиқ амалга ошириб бориши керак. Акс ҳолда Сурияда халқ томонидан инкор қилинган ва шу билан ҳатто кофирларга ҳам кераксиз бўлиб қолган ташландиқ жамоалар сингари ҳолатга тушиб қолиши ҳеч нарса эмас!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here