Трамп Кўрфаз давлатларининг назарида “қаҳрамонлик” кўрсатди

545
0

Трамп Кўрфаз давлатларининг назарида “қаҳрамонлик” кўрсатди

АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни Араб ўлкаларининг назарида “Қарамонлик” кўрсатиб, Эрон билан тузилган ядровий келишувдан чиқишини эълон қилди. Трампнинг бу қарори ўзлари учун Эронни катта хавф деб билган Араб давлатларининг кўзларини қувонтирди.

Саудия Арабистони, Билашган Араб Амирлиги ва Баҳрайн давлатлари ичларидаги қувончларини яшира олмай, дарҳол Трампга табрикнома йўллаб, уни қўллаб қувватлашини билдирди. Уларнинг таъкидлашича, Трампнинг бу қарори Яқин Шарқ минтақасини ядровий қуролдан холи тутиш билан у ердаги хавфсизликни сақлашни англатади.

Туркистон:

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ваҳимасини Саудия пойтахти Риёз шаҳрида Исломга қарши ташкил қилган ва эллик бешта исломий юртлар раҳбарлари иштирок этган саммитда кўртара бошлаган эди. Саммитда Трамп дунёда террорнинг ривожланишида Эрон ҳукуматини айблаб, Эронни тийиб қўймай туриб, террор таҳдидларидан бутунлай қутилишнинг иложи йўқлигини таъкидлади. Бу билан у араб ўлкаларига “Қаршингизда шундай ваҳший террорчи турибдики, ундан ҳимояланишингиз учун менинг ҳимоямга мухтожсиз”, дея уқтирди.

Аслида минтақада Эронни кучайиши ҳам, унинг Сурия каби давлатларда террорчиликни амалга ошириши ҳам АҚШнинг лойиҳалари билан ҳамоҳанг кетмоқда. Чунки Эроннинг Ливандан тортиб, Ироқ ва Яманга қадар бутун минтақадаги кенгайиши АҚШнинг розилиги ва кўрсатмаси билан амалга ошганлиги кундек равшан.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, АҚШда тузиладиган сиёсий лойиҳалар бир неча мақсадда ва узоқ муддатни кўзлаб тузилади. У бирор президентнинг даврига хос бўлмайди. Собиқ президент Барак Обама даврида Эроннинг кучайишига йўл қўйиб берилди. Унинг жиноятларидан ва Араб давлатларига қилган дўқ-пўписаларидан атайин кўз юмилди. Эрон ҳукумати Араб давлатларининг кўзини яхшигина қўрқитиб қўйгандан сўнг Трамп даврига келиб, бу лойиҳа ўз мевасини бера бошлади. Яъни, АҚШ Кўрфаз давлатларига “мен сизларни Эроннинг ёвузлигидан ҳимоя қиляпман”, деган баҳона билан улардан юз миллиардлаб доллар ундира бошлади. Юқорида айтиб ўтилган Саудия Арабистони, Билашган Араб Амирлиги ва Баҳрайн давлатларининг Трампни қўллаб қувватлашини қуруқ оғзаки бўлмаслиги турган гап.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here