Бишкекда “телефон террорчилари” нега фаоллашмоқда?

445
0

Бишкекда “телефон террорчилари” нега фаоллашмоқда?

Бишкекда бир ҳафта давомида бомба қўйилганлиги тўғрисида учта ёлғон хабар тарқалди. Миллий хафвсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) гумондорлар шахсини аниқлашга киришди.

 2017 йил охирида Давлат муликини бошқариш жамғармаси раҳбари Дуйшенбек Зилалиев соҳта хабар ортидан вужудга келган жанжал натижасида итеъфога чиққан эди. МХДҚ ноябр ойида Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбой Жээнбеков инаугурацияси куни бомба ўрнатилиши тўғрисидаги хабар бўйича жиноят иши очганди. Аммо Дуйшенбек Зилалиев айблов асоссиз эканлигини айтган.

 Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бақит Сеитовнинг маълум қилишича, йил бошидан бери бомба ҳақида бешта ёлғон хабар тарқатилди. Ўтган йили эса 10та шундай ҳолат қайд қилинган.

 Кўп йиллар давомида махсус хизматларда ишлаган генерал Артур Медетбековнинг сўзларига кўра, кўпинча фуқаролар бефарқ бўлиб, уларга эътибор бермайдилар. Шубҳали буюм ётавериши мумкин, фуқаролар эса уни бировга тегишли деб ўйлашади. Мисол учун, чет элда шубҳали сумка ёки бошқа нарса топилган вақтда фуқаролар дарҳол тегишли органларга хабар қилишади. Бизда эса бундай нарсаларга эътибор берилмайди. Хавфсизлик масалалари бўйича аҳоли саводхонлигини ошириш зарур. Маълумотлар олий ўқув юртлари ва ижтимоий тармоқларда тақдим этилиши керак. Шунда одамлар буни эсда сақлашади.

 Туркистон: 

Артур Медетбековнинг сўзларига эътибор беринг, у одамларни, юз бераётган сунъий қўрқув ҳаракатларидан таъсирланишга ҳамда ҳар бир одам бошқа одамга ишончсизлик кўзи билан қарайдиган ўта хавфли вазиятга чақиряпти! Бу айнан “телефон террорист”лари кутаётган мақсаднинг ўзгинаси эмасми?!

 Улар мана шундай ёлғон маълумот тарқатиш амалиётларидан айнан одамлар орасига ваҳима уруғини сепиш ва уларни бир биридан доим қўрқиб яшайдиган ҳолатга туширишни кўзлашади ва шу орқали ўзларининг қандайдир ифлос мақсадларини рўёбга чиқариб олишмоқчи бўлишади. Масалан: худди шу А. Медетбеков сингари шахслар Атамбаев режими билан ҳамкорликда олиб борган ноқонуний иш-ҳаракатларга қарши жуда жадал бораётган конуний ҳаракатлардан жамоатчиликни чалғитишни мақсад қилишлари мумкин! Услублари ҳам аввалгидек, ўзгарган эмас! Яна жамоатчиликни исломий шахсларга зулм қилишда давом этишга ундаш мақсадида фуқороларга сунъий ваҳималар пайдо қилиш услубидан фойдаланишмоқчи! Жамоатчилик уларни қўллай бошласа, қўпорув ҳаракатларини амалда уюштиришади!

 Қирғизистонда тинч йўл билан давлат ағдариш амалга ошиб келяпти. Эндиги жараён биз ўйлаганчалик тинч ўтмаслиги ҳам мумкин. Чунки коррупцияга қарши кураш кетяпти. Антикоррупция ҳаракатларининг деярлик барчаси жуда кўп ва кучли сиёсий арбобларга бориб тақалади! Бу арбоблар янги ҳокимият доирасида ҳам иштирок этиб келишяпти ёки уларнинг таъсир қуввати хануз ўта кучли. Шунинг учун сиёсий арбоблар ўзларини сақлаб қолиш мақсадида жамоатчилик фикрини яна сунъий исломий хавф-хатарлар томон буриб юборишга ҳаракат қилишмоқда.

 Ҳозир вазият ўта кескин. Баъзи сиёсий кучли шахслар ўзларини жавобгарликдан сақлаб қолиш учун ҳар қандай разилликдан тойишмайди. Уларни энди “учинчи куч” деб атасак тўғри бўлади. Учинчи куч вакиллари Атамбаевга ишониб, ортга қайтариб бўлмайдиган даражадаги ноқонуний ҳужжатлар асосида коррупциялик иш-ҳаракатларни амалга ошириб юборишган. Ҳар сафарги инқилобий тўполонлар билан ҳокимият алмашганида, ҳужжатлар турадиган корхоналар атайин ёқиб юборилар, эски ҳокимият вакиллари қочиб қутулишга улгуришар эди. Бу сафар улар учун кутилмаган, янгича ҳокимият алмашуви юз бермоқда. Шунинг учун эски ҳокимиятга итдек хизмат қилган, уларга ишониб хаддиларидан ошган ва ноқонуний иш ҳаракатларни бевосита олиб борган куч орган ходимлари ўта ноқулай аҳволда қолишди. Улар энди бор салоҳиятлари билан вазиятларга таъсир кўрсатишга ҳаракат қилишади.

 Энди эски режимдан қолган орган етакчилари вазиятни яна ўз йўналишлари томон буриб, куч тизимлари ичида яна ўзларини таъсирли шахслар эканини кўрсатиб, Ислом ва мусулмонларга қарши курашни янгидан кучайтиришмоқчи! Огоҳ бўлайлик! Бу жирканч махлуқлар бу сафар бурчакка тақалиб туришибди! Улар аввал журъат қилмаган ифлос қўпорув амалиётларини амалда қўллаб юборишлари мумкин! Чунки Қирғизистонда қўпорув амалиёти мусулмонларнинг ҳам моддий, ҳам шаръий манфаатига зиддир! Демак, учинчи куч вакиллари учун ҳатто жангари мусулмонлар ҳам бу ифлос ишларни бажариб бериши амри маҳол! Шунинг учун уларнинг ўзлари мамлакатни пароканда қилиб, коррупцияга қарши бораётган муҳитни бошқа томонга буриб юбориш мақсадида энг ифлос ишлар қилишгача боришлари мумкин.

 Биз, сизлар айтаётган хавфли муҳит аслида ўзларинг бир бирларинг билан олиб бораётган мансабпарастлик курашларинг оқибатидан келиб чиқиши мумкин эканлигини биламиз! Оввора бўлманглар, бегуноҳ одамларни ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган жиноий ҳаракатлардан ўзларингни тийинглар! Биз мусулмонмиз! Биз қўпорув ишларини олиб бормаймиз! Сизларга ҳам бу ишни бизнинг номимиздан амалга оширишларингга йўл бермаймиз! деган шиорлар билан чиқмасак, улар устимизда хоҳлаган ифлос ишларни бошлаб юбориш арафасида туришипти! Огоҳ бўлайлик мусулмон биродарлар!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here