Путин: АҚШ ҳалокатли вазиятни янада ёмонлаштирмоқда

536
0

Путин: АҚШ ҳалокатли вазиятни янада ёмонлаштирмоқда

Қўшма Штатлар ўз ҳаракатлари билан Суриядаги ҳалокатли вазиятни янада ёмонлаштирмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг Кремл сайтида чоп этилган баёнотида айтилди.

Путиннинг сўзларига кўра, АҚШ БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқнинг меъёр ва тамойилларини бузган ҳолда БМТ Хавфсизлик кенгашининг рухсатисиз ракета зарбаларини амалга оширди.

 “Терроризмга қарши курашда олдинги сафда бўлган мустақил давлатга қарши зўравонлик ҳаракати содир этилди”,- деб таъкидлади у.

 Владимир Путин терроризмга қарши курашда қонуний ҳукуматга ёрдам бераётган Россия Сурияга ҳужумни жиддий қоралашини маълум қилди.

 “АҚШ ўз ҳаракатлари билан Суриядаги гуманитар ҳалокатни янада чуқурлаштирмоқда, тинч аҳолига азият етказмоқда, етти йил Сурия халқини эзиб келган террорчиларга кўмаклашмоқда, ушбу мамлакат ва умуман минтақада янги қочоқлар тўлқини пайдо бўлишига сабабчи бўлмоқда”,- деди Путин.

 Россия раҳбари Сурия атрофидаги вазиятнинг издан чиқиши халқаро муносабатларнинг бутун бошли тизимига ҳалокатли таъсир кўрсатишини билдирди.

 “Тарих ҳаммасини жой-жойига қўяди ва у аллақачон Югославия, Ироқ, Ливиядаги қонли босқинлар учун Вашингтон зиммасига оғир масъулиятни қўйган”,- деди Путин.

 АҚШ, Буюк Британия ва Франция билан ҳамкорликда шанба куни тонгда Сурияга ракета зарбалари берди. АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, бу Суриянинг Дума шаҳрида амалга оширилган кимёвий ҳужумга нисбатан жавоб зарбаси бўлган.

Туркистон: 

Бир неча куфр давлатлари бир бирлари билан Ислом юртида уруш олиб боришяпти. АҚШ Россиянинг халқаро сиёсатдаги ҳақиқий мавқеъини кўрсатиб, уни ўз ўрнига тушириб қўйиш мақсадида, унга қарши уруш эълон қилди. Лекин бу урушда ҳам, яна Исломий юртлар вайрон бўлиб, мусулмон тинч аҳоли қурбон бўлиши кутиляпти!

Путин Сурияда Асад режимини ҳимоя қилиш мақсадида, АҚШ тарафидан атайин шакиллантирилган мухолиф жангари ташкилотларни рўкач қилиб, бир неча юз минг мусулмонни қириб юборди. Энди ўзи ҳам АҚШнинг нишонига айланиб қолганида, яна Асад режими номидан АҚШ билан урушмоқчи бўляпти. Россиянинг бу ҳолатига, “Руслар АҚШ билан урушда мусулмонларни тирик деъвор сифатида фойдаланмоқчи” деб баҳо бериш мумкин!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here