Фаластинда кескинлик кучаймоқда

496
0

Фаластинда кескинлик кучаймоқда

Исроил қамали остидаги Ғазода ўтказилаётган норозилик юришида мусулмонлар билан яҳуд аскарлари ўртасида юзага келган кескинлик кучайиб бормоқда. Яҳуд аскарлари ўз одатларига биноан қуролсиз намойишчиларга қарата ўт очиши натижасида ўнлаб намойишчилар воқеа жойида ҳалок бўлди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 нафар фаластинлик ҳалок бўлганини ва мингдан ортиқ шахс яраланганини маълум қилди. Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, камида 200 киши яҳуд аскарларининг ўқларига нишон бўлган.

Исроил Мудофаа Вазири Авигдор Лиеберман яҳуд аскарларининг қотиллигини мақтов билан тилга олди. Унга кўра, қуролсиз аҳолига ўқ узган аскарларга медал тақиш керак.

 “Аскарларимиз тўғри иш қилишди. Менимча барча аскарларимиз медалга лойиқдир” деди Либерман армия радиоси орқали берган баёнотида.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған эса бу гал ҳам яҳуд вужудининг бош вазири Бинямин Нетаняҳуга очиқ мурожаат йўллаб, уларни террорчиликда айблади.

“Эй Нетаняҳу сиз террорчи давлатсиз. Мазлум фаластинликларга қилган зулмингиз тарихнинг бир қисми бўлиб қолади ва биз ҳеч қачон буни унутмаймиз. (Исроил) халқи сиз қилаётган ишингиздан норози”, деди Эрдоған.

Икки кун аввал Истанбулнинг Умрания туманида нутқ сўзлаган Эрдоған Фаластиндаги зулмларга тўхталиб, “Фаластинлик биродарларимизнинг ҳуқуқарини охиригача ҳимоя қиламиз ва (Исроил) террорини ҳар доим ва ҳар ерда фош қилишда давом этамиз”, деган эди.

Туркистон:

Эрдоған (барака топсин) ҳар доимгидек бақир-чақир қилиб яҳуд вужудини танқид қилди. Аммо бу танқидларнинг натижаси қачон рўёбга чиқади, буёғи номаълум. Масалан, Эрдоған “террорчи давлат” дея жар солаётган яҳуд вужудининг элчихонаси Анқарада очиқ фаолият юритмоқда. Террорга қарши уруш эълон қилган Туркиянинг қоқ марказида террорчи давлат элчихонасининг бемалол иш юритишини сизнингча қандай изоҳлаш мумкин?!

Бундан ташқари халқаро алоқалар ва Яқин Шарқ  бўйича туркиялик мутахассис Седат Лачинэрнинг таъкидлашича, Эрдоған раҳбарлигидаги “Адолат ва Тараққиёт” партияси ҳокимият тепасига келгандан буён Туркия билан яҳуд вужуди ўртасидаги ҳарбий ва тижорий алоқалар кўлами бир неча баробарга ошиб кетган. Мутахассисга кўра 2002 йилда, яъни Эрдуғон ҳокимиятни қўлга олган йилда Исроил-Туркия ўртасидаги тижорий алоқалар ҳажми 1,2 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2013 йилда қарийиб 5 миллиард долларга етган. Ҳозир ҳам Туркия билан яҳуд вужуди ўртасидаги ҳарбий ва тижорий алоқалар жадал суратда давом этмоқда.

Гоҳида Туркия билан яҳуд вужуди ўртасида бўлиб ўтган махфий учрашувлар матбуотга сизиб чиққани кузатилади. Шундай учрашувлардан бирини фотожурналистлар  ҳузурида тасдиқлашга мажбур бўлган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли “Ҳеч учрашмасдан, қандай қилиб алоқаларни давом эттириш мумкин?”, деган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here