АҚШнинг Инжирликни тарк этиш нияти йўқ

699
0

АҚШнинг Инжирликни тарк этиш нияти йўқ

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) АҚШнинг Инжирликдан чиқиб кетиши ҳақидаги хабарларни қатийян рад этди. АҚШ Марказий Ҳаво кучлари қўмондонлиги ўзининг расмий Твиттер саҳифаси орқали берган баёнотида “АҚШ ҳарбий кучларини Туркиядаги Инжирлик ҳаво базасидан ҳам, Қатардаги Ал-Удайд ҳаво базасидан ҳам олиб чиқиб кетмаслигини маълум қилди. Қўмондонликка, кўра бу ҳақида тарқалган хабарлар асоссиздир.

“АҚШнинг Туркиядаги Инжирлик ҳаво базасидан ва Қатардаги Ал-Удайд ҳаво базасидан чиқиб кетаётганлиги даъво қилинган хабарлар ҳақиқатдан тамоман узоқдир”, “Муштарак хавфсизлик муаммоларини бартараф қилиш учун ҳамкорликда ишлаш керак бўлган бир пайтда бундай зарарли хабарлар минтақадаги шериклар орасида ўзаро ишончсизлик ва узоқлашишнинг кучайишига хизмат қилади”, дейилади АҚШ Марказий қўмондонлиги тарафидан берилган баёнотда.

Сўнгги пайтларда Қўшма Штатларнинг Инжирлик ҳаво базасидан жанговар кучларини олиб чиқиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек АҚШ Қатарда жойлашган ҳаво базасидаги кучларининг камайтирганлиги ҳақидаги хабарлар ортидан АҚШнинг бу икки базадан чиқиб кетишлиги ҳақида бир қанча даъволар илгари сурилган эди.

Пентагон эса АҚШнинг ИШИДга қарши кураш операцияларини камайтириши ва Афғонистондаги Толибонга қарши операцияларини жадаллаштириш учун баъзи жанговар кучларини Афғонистонга юбориши ҳақида маълум қилган эди.

Туркистон:

Совуқ уруш тугагандан сўнг НАТОнинг жанубий қаноти собиқ стратегик аҳамиятини йўқотганлиги ҳақида изоҳлар берила бошлади. Аммо Яқин Шарқда Ислом умматининг тоборо уйғониб бориши ортидан юзага келган ўзгаришлар туфайли Туркиядаги Инжирлик ҳаво базаси кофир ғарб давлатлари, хусусан Америка учун стратегик аҳамиятни сақлаб қолди. Исломий ўлкалар етакчиларининг қўли билан Ғарбга топширилган бу база Ислом дунёсига қарши ишлатилди ва АҚШнинг Ироқ, Афонистон ва Суриядаги минглаб мусулмонларни қирғин қилишига имкон яратди.

Инжирлик ҳаво базасини тарк этиш масаласи АҚШ учун ҳаёт-мамот масаласидир. Чунки Инжирлик ҳаво базаси жуда кўп жиҳатдан, хусусан географик жойлашуви жиҳатидан АҚШнинг Яқин Шарқ минтақасидаги олиб бораётган ҳарбий амалиётлари учун харажат ва вақтдан ютиш борасида муҳим афзалликларга эга. Масалан, Сурия халқини қирғин қилаётган қирувчи АҚШ самолётлари Америкадан учиб келаётгани йўқ. Шундоққина, Суриянинг ёнгинасидан, яъни Эрдоған ҳукумати қўш-қўллаб АҚШга топшириб қўйган ва бошқа араб давлатлари ёқилғилар билан таъминлаб турган Инжирлик ҳаво базасидан учиб, мусулмонларнинг устига кулфат ёғдирмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here