Блоомберг: Трамп рус дипломатларини депортация қилишга тайёргарлик кўрмоқда

536
0

Блоомберг: Трамп рус дипломатларини депортация қилишга тайёргарлик кўрмоқда

Британия ва у билан ҳамнафас бўлган Европа Иттифоқи давлатлари рус дипломатларини Британиядаги собиқ разведка агенти Сергей Скрипалнинг заҳарланишида айблаб, мамлакатдан қувиб юбораётгани ортидан АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам рус дипломатларини АҚШдан депортация қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Блоомберг ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Агентликнинг информацион манбаларга таяниб хабар қилишича, президент Трамп Миллий Хавфсизлик Кенгашининг тавсиясига жавобан Америка Қўшма Штатларида аккредитациядан ўтган ўнлаб рус дипломатларини қувғин қилишга тайёрланмоқда.

Бироқ, агентликнинг хабарига кўра, Трамп бу масала бўйича якуний қарор қабул қилишидан олдин, АҚШнинг Европадаги ҳамкорлари Россияга қарши худди шундай чоралар кўришга қатъий қарор қилганлигига ишонч ҳосил қилишни истайди.

Блоомберг ахборот агентлиги Трамп рус дипломатларини депортация қилиш қарорини душанба куни эълон қилиш мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Ўтган ҳафта CНН телевизион канали, Америка Миллий Хавфсизлик Кенгаши Долалд Трампга Сергей Скрипал иши бўйича бир қатор рус дипломатларини АҚШдан депортация қилишни маслаҳат берганлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here