АҚШ давлат котиби Европа давлатларига сафар қилади

570
0

АҚШ давлат котиби Европа давлатларига сафар қилади

 АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Европа давлатлари бўйлаб бир ҳафталик турнени амалга оширади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат департаменти хабар берди.

 Тиллерсон 21-27 январ кунлари Буюк Британия, Франция, Швейцария ҳамда Польшага боради.

 Турне Лондонга ташрифдан бошланади, у ерда Америка дипломатияси етакчиси Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон билан учрашади. Эрон, Сурия, Ливия, Украина ва КХДР мавзусини муҳокама қилиш режалаштирилган.

 Парижга Тиллерсон 23 январ куни келиб, Франция ҳукумати вакиллари билан музокаралар ўтказади.

 24-26 январ кунлари эса давлат котиби Швейцариянинг Давосидаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида иштирок этади.

Турне 26 январ куни, Тиллерсоннинг Варшавадаги музокаралари билан якунланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here