Нью-Йорк шаҳри ибодатхоналарининг бирида, “покланмаган” ўсмирни уриб ўлдиришди

468
0

Нью – Йорк  шаҳрида жойлашган  «Ҳаёт  калимаси»  ибодатхонасининг  олти нафар  зиёратчилари, 19 ёшли Лукас Леонардо  ўлимида айбдор деб топилди. Бу ҳақда NY Daily News  рўзномаси хабар тарқатган. Ушбу жиноятга унинг   ота-онаси ва тўнғич опаси Сара ҳам гумонли шахслар сифатида эълон қилинган.

Ҳодиса мана бундай содир бўлди. Якшанба куни 19 ёшли Лукас ва унинг 17 ёшли укаси Кристоферни уларнинг ота-оналари церковга олиб келишган. Иккала ўсмирдан гуноҳларига иқрор бўлиб,  қилмишларини бир бошдан айтиб покланишлик буюрилган. Бироқ икковлон бу нарсага итоат этишмаган. Шу сабабдан одамлар тўпланишиб икки йигитни жон жаҳдлари билан дўппослашган.

Матбуот конфренциясида полиция вакилларидан бири Майкл Инсерра воқеага ойдинлик киритди.

“Бир неча соат давомида уларнинг устларидан роса масхара қилиб кулишибди ва  гуноҳлари ҳақида маълумот бериб кечирим сўрашликларини талаб қилишибди”, деди у.

Ўсмир йигитлар жуда оғир жароҳатланган, айниқса уларнинг қорин бўшлиғи аъзоларига, таносил органлари ва умуртқа поғоналарига катта зарар етказилган. Агар Лукас оғир аҳволга тушмаганда эди, бу ишдан ҳеч ким хабар топмаган  бўларди.

Уйларига қайтгач Лукас аянчли аҳолга тушиб қолди, унинг ота-онаси ташвишланиб касалхонага олиб боришди. Бироқ қаттиқ ва узлуксиз зарбалар туфайли  пайдо бўлган тан жароҳатларни даволашнинг  иложи бўлмади ва шу куниёқ Лукас оламдан ўтди.

Укаси Кристофернинг қаердалигини ота-она сир тутишди, кейинчалик уни ибодатхонанинг иккинчи қаватида оғир аҳволда топиб олишди. У зудлик билан касалхонага ётқизилиб, айни пайтда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаш учун ҳаракат қилишмоқда. Ўсмирларнинг ота-онаси, Брюс и Дебора Леонард, ҳибсга олинди.  Уларни  қотилликда айблашмоқда. Опаси Сара ва яна ибодатхонанинг уч  нафар  зиёратчилари болаларга  жисмоний зарар етказганликлари боис жиноятга алоқадор шахслар қаторида  қўлга олиндилар.

Минтақавий прокурор Скотт Макнамара жиноят юзасидан ўз фикрини бундай баён  қилди :-“Бизнинг фиркимизча улар болани ўлдирмоқчи бўлишмаган, шунчаки жиддий жароҳат етказишган, бироқ олган жароҳталари боис у касалхонада олмадан ўтди”.

Аммо гумондор шахсларини бирортаси ўз айбини  тан олишни истамаяпти.

 Статистика маълумотларига кўра, АҚШда жиноятларнинг 25 фоизи оилавий тазйиқлар натижасида рўй берар экан. Ҳозирги  даврда бундай  ҳолатларнинг кўп гувоҳи бўламиз. Одамлар ақлини ишлатмаганликлари боис, сигирни, ёғочни, шамолни ва ҳатто одамни ўзлари учун худо қилиб олишган. Юқоридаги хабарни ўқиб  Ислом таърихи ёдимизга тушди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг боболари Абдулмутталиб вафотларидан сўнг, у кишининг тарбияси билан амакилари Абу Толиб шуғулланган. Абу Толиб ўз жиянини ўз фарзандларидан кўра кўпроқ севарди, агар бирор сафарга бормоқчи бўлса ўз фарзандлари қолиб, жиянларини олиб кетар эди. Кунларнинг бирида  корвон йўлга тушиб кенг саҳорга бориб қолди. Бир киши “Ибодат қилишни унутибмиз, бутларимиз қолиб кетибдику деди, шунда улар маслаҳат қилишиб бир туя сутини лойга қориштириб, ўзларига бут ясашди, ўртага қўйиб барчалари сиғина кетишди. Ҳарчанд ёш  Муҳаммадани чорлашсада, уларга эргашмади, қилаётган амалларни такрорламади. Корвон яна йулга тушди ва сафар давом этди. Нохостдан йўл ёқасида турган бир оқ тошга кўзлари тушгач корвон аҳли аввал лойдан ясаган бутлариини улоқтиришиб, топилган  силлиқ оқ  тошни худо қилиб улуғлаб кетишди. Гарчи у пайтда Расулаллоҳ (с.а.в.) ёш гўдак ва ҳали ҳануз рисолат хабари келмаган бўлсада, у киши Аллоҳ берган ақл билан тафаккур қилиб, бутларни ожиз, ясама ва ўзга томондан яратилган нарсалар эканлигига тўлиқ ҳис қилдилар.

Бугунги кундаги ғайридин мушрикларнинг қилмиши туфайли гўдакларнинг соф-беғубор қалблари, ақллари ширкка тўла маълумотлар билан суғорилган. Мабодо ақл кўзи билан қараб исён кўтарса ёки бут, санамларнинг ботил эканлигини исбот қилишса, юқоридаги боланинг куни бошига тушиши аниқ. Росулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: “Барча инсон фитратда мусулмон яралади. Кейинчалик уни ота-онаси, атроф муҳит  мушрик, кофир ва маъжусий қилиб тарбия  қилишади”.

 Эй эътиқод эгалари!

 Дунёдаги барча қийинчиликлар фақат Ислом билан ҳал бўлади, фақат Ислом олий бўлсагина инсонлар зулматдан нурга чиқадилар ва хеч кимнинг, хоҳ у ота-она бўлсин ва ё фарзанд бўлсин, ҳақ-ҳуқуқи поймол этилмайди ва албатта чиройли тарзда ҳимоя қилинади. Исломий системани мабдаъ сифатида қайта барпо этсак, бандалик вазифмизни адо қилган бўламиз. Нафақат мусулмонлдар,  ҳатто бошқа дин вакиллари ҳам Халифалик давлати соясида тинч – осуда ҳаёт кечирадилар. Айнан биз – Мусулмонлар бу ишда масъулмиз! Чунки ҳидоятдан хабар топган бандалар бутун башарият учун жавобгардир. Фақатгина Шариат қарор топсагина инсоният икки дунё саодатига эришажак иншоАллоҳ.

Расулаллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан суҳбатлашиб ўтирганларида, бир саҳоба  сўради : Эй  Аллоҳнинг Росули,  бизга айтингчи, магар Қиёмат кунида Аллоҳ бизлардан ҳайвонлар ҳақида ҳам ҳисоб-китоб қиладими? У киши  жавобан : “Қиёмат кунида ҳар бир жон ҳақида сўраласизлар” – дедилар.

Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.

  Мунаввара.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here