Капитализмда нотўғри тақсимотнинг натижалари

505
0

Капитализмда нотўғри тақсимотнинг натижалари

2017 йилда дунёдаги энг бой кишиларнинг бойлигига яна 1 триллион доллар қўшилди. Миллиардерларнинг бойлигини ўлчайдиган Блоомберг индексида келтирилган маълумотларга кўра, 2016 йил 27 декабрда 4.4 триллион долларни ташкил қилган дунёдаги энг бой 500 кишининг бойлиги 2017 йил 26 декабрида 5,3 триллион долларга етган. Ҳар куни бойлигига 2,7 миллиард доллар қўшилган бойлар 2017 йилда аввалги йилга қараганда 4 баробар кўпроқ даромадни қўлга киритгани айтилмоқда.

Капиталистик тузумда бойларнинг бойлигига яна-да кўпроқ бойлик қўшилар экан, бошқа одамларнинг фақирликлари ва кундалик яшаш даражаларининг пастлиги янада ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда дунёдаги енг бой 8 кишининг бойлиги дунёнинг ярим аҳолисини ташкил қилган 3,6 миллиард кишининг бойлиги билан тенглиги аниқланди.

“Кредит Суиссе” банкининг ҳисоботида келтирилишича, капиталистик тузумда дунё аҳолисининг энг бой 1 фоиз қисми билан қолган 99 фоизи ўртасида фаровонлик фарқи кундан кунга ортиб бормоқда. Капиталистик тузуми фақат катта пулга эга бойларга, яъни капиталистларга хизмат қиладиган низом сифатида кўзга ташланмоқда. Чунки бой элитанинг мол-мулклари капитализмнинг узоқ умр кўришини таъминлайди.

Маркази Швецарияда жойлашган “Кредит Суиссе”  номли халқаро молия институти нашр қилган сўнги “Глобал фаровонлик” ҳисоботига кўра, дунёдаги энг бой 1% инсон ўтган 2000 йилда бутун ер юзидаги халқлар бойликларининг 45,5 фоизига эга бўлган бўлса, 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 50,1 фоизга кўтарилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here