Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида эркин транзит режимини кафолатловчи ҳужжат кучга кирди

561
0

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида эркин транзит режимини кафолатловчи ҳужжат кучга кирди

 “Sputnik” нашрининг хабар қилишича, 2017-йилнинг 30-декабр куни Ўзбекистон республикаси ҳукумати билан Қирғизистон республикаси ҳукумати ўртасида 1996-йил 4-сентябрдаги халқаро автомобил қатновлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди.

 Мазкур ҳужжат 2017-йил 6-октябр куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

 Баённома ҳукуматлараро битимни қўллаш кўламини кенгайтириш орқали транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинган.

 Ҳужжатга кўра, томонлар ўз давлатлари ҳудудида эркин транзит режимини бир-бирига тақдим этадилар ва кафолатлайдилар, шунингдек, “Тошкент — Андижон — Ўш — Иркештам — Қашғар” автомобил йўналиши бўйлаб ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратадилар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here