Фоҳишалик мумкин, аммо Исломий бошқарувни талаб қилиш жиноят

622
0
Courtroom detail with a gavel and scales of justice in the background

Фоҳишалик мумкин, аммо Исломий бошқарувни талаб қилиш жиноят

Туркия ҳукумати ва суд маҳкамалари мамлакатда фоҳишалик ва ахлоқсизликка кенг йўл очиб берганлиги ҳеч кима сир эмас. Айниқса “Адолат ва Тараққиёт” партияси ҳокимиятни эгаллагандан сўнг фоҳишабозлик ва зинонинг эркинлигини таъминлайдиган қарорлар бирин-кетин қабул қилинди. Бу эса, бир тарафдан жамиятда ахлоқсизликни кучайтирар экан, бошқа бир тарафдан одамларнинг бу ахлоқсиз муҳитга кўникиб қолишларига ва бефарқ бўлишларига олиб келмоқда.

2014 йилда маҳаллий суд фоҳишалик мақсадида йўл бўйида мижоз кутаётган фоҳишалар устидан 5326 сонли қоида бузарлик моддасига мувофиқ жиноий иш очиб, жаримага тортган эди. Бироқ олий суд бу жазони ноҳақлик деб топиб, маҳаллий суд қарорини бекор қилди. Бу билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фоҳишаларга нисбатан жазо бериш ҳуқуқи Олий суд томонидан бекор қилинди. Шундай қилиб, кўчаларда ва хиёбонларда фоҳишалик учун мижоз кутган фоҳишалар ва транссексуалларга ҳатто енгил жазо ҳам берилмайдиган бўлди. Бундан аввал конституцион маҳкама қарорлари ва “Адолат ва Тараққиёт” партияси ҳукуматининг қўли билан амалга оширилган тадбирлар орқали фоҳишалик турк жиноий кодексида жиноят деб саналишдан олиб ташланган эди.

Бироқ мусулмонлар диёри бўлган шу давлатнинг ўзида Исломий ҳаётни талаб қилиш “террор” жинояти ҳисобланади. Яъни Туркия жумҳуриятининг олий маҳкамасига кўра, фоҳишалик ҳеч қандай жиноят ҳисобланмаган ҳолда, Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фикрий ва сиёсий кураш олиб бораётган мусулмонларга энг оғир жазолар берилмоқда, уларга “террорчилар” каби муомала қилинмоқда. Наҳотки ўз ақидаси билан яшашни талаб қилиш террорчилик бўлса? Афсуски, нафақат Туркияда, балки Ислом ўлкаларининг барчасида шундай аҳвол кузатилмоқда. Бу эса Мусулмонлар ҳокимларининг асл башарасини ва Мусулмонларга ижро қилинаётган демократик қонунларнинг Исломга умуман алоқаси йўқлигини кўрсатиб турибди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here