Путин МДҲ давлатларини терроризмга (Исломга) қарши ҳамкорликка чақирди

779
0

Путин МДҲ давлатларини терроризмга (Исломга) қарши ҳамкорликка чақирди

Россия Президенти Владимир Путин 19 декабр куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларининг миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) бошлиқлари билан учрашиб, уларни радикализм ва терроризмга (Исломга) қарши кураш борасида янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга чақирди. Россия Президентининг таъкидлашича, Сурия ва Ироқда террористик гуруҳлар сафида жанг олиб борган жангарилар (Мужоҳидлар) собиқ СССР мамлакатларига қайтмоқда. Шу сабабли Ироқ ва Суриядан қайтган жангчиларга қарши курашда самарали натижага эишиш учун МДҲ давлатларининг миллий хавфсизлик хизмати ҳамкорликда иш олиб боришлари ўта муҳимдир.

“Известия” газетаси тарқатган хабарга кўра, мазкур учрашувда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Арманистон, Беларусия, Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатларининг миллий хавфсизлик хизмати раҳбарлари иштирок этган.

Совет Иттифоқи тарқатиб юборилгандан буён 26 йил ўтган бўлишига қарамай, собиқ СССР таркибидаги давлатларнинг миллий хавфсизлик хизматлари раҳбарларининг ҳали ҳам ҳамкорликни давом эттиришлари эътиборга моликдир.

2017 йилнинг нииҳоясига бағишланган матбуот анжуманида ҳам Владимир Путин Совет Иттифоқи таркибидан ажралиб чиққан ўлкалар, хусусан Марказий Осиё давлатлари жиҳодчилар тарафидан келиши кутилаётган хатар остида қолганлиги ҳақида сўз юритди.

Туркистон: 

2018 йил март ойида Россияда навбатдаги президент сайлови бўлиб ўтади. Путин сайлов олдидан,  Россияни бугунги аҳволга cолиб қўйган сабабларни тушунтириб бериши керак бўлади. Сурияга ўюштирилган ҳарбий босқинчилик ҳаракатлари ва сарф харажатларидан кўзланган мақсад ва сабаблар ҳақида бирор нарса ўйлаб топиши керак! Яъни Путин ўзини ва мавжуд режим вакилларини ҳокимиятда сақлаб қолиш учунгина аралашган Сурия урушида “Россия учун қандайдир мақсад ва манфаатлар бор эди ва мен бу манфаатларни рўёбга чиқардим” демоқчи бўляпти.

Аслида, Путин Россия манфаатига жуда катта зарар етказди. Мамлакат иқтисодини издан чиқарди, хусусийлаштириш сиёсатини амалга ошириб, мамлакат даромадини “олигархлар” номини олган бир гуруҳ жиноятчилар қўлига ўтказиб берди. Натижада Россиянинг оғир ва енгил саноатлари инқирозга юз тутди. Оқибатда Россия фуқороларининг яшаш даражалари янада оғирлаша бошлади. Ваҳоланки халқаро сиёсатда Россиянинг оламий мафкуравий манфаатлари деярли қолган эмас! У оламий “исломий терроризм” хавфини даф қилиш баҳонасида Шомда, Марказий Осиёда ёки дунёнинг бошқа бир минтақасида бирор манфаатни қўлига киритадиган ҳолатда эмас! Путин режими ўзининг худбинлиги касофатидан юзага келаётган бу вазиятни яшириш ёки бошқа бир омилга тўнкаб юбориш мақсадида АҚШ билан тил бириктириб, Сурияга ҳарбий босқинчилик юришини амалга оширди.

АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбати чоғида, Трамп Путинга Сурияда кўрсатган жонбозлиги учун миннатдорчилик бирдириб, Яқин Шарқ, Осиё ва Марказий Осиё минтақаларидаги муаммоларга тўхталиб ўтди. Шунингдек,  ўша хавфли минтақаларда яна ҳамкорликда иш олиб боришларидан умид қилаётганини айтиб ўтди.

Демак, Путин кейинги президентлик муддатига қолиш мақсадида, янги минтақаларга уруш уруғини сепиш амалиётларида АҚШ билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди. Россия Тожикистонга қурол сота бошлади. АҚШ эса, Авғонистонда “ИШИД” ҳарбий ташкилотини янгидан шакллантириб боряпти. Россия тубанликка қулашда давом этаверади. Демак Путин учун Россияни доимо хавф хатарлар билан қўрқитиб боришдан ўзга йўл қолмади.

Хулоса қилиш мумкинки, АҚШ Россияни ўзига ҳамкор қилиб олиб, Марказий Осиёда хавфли вазият пайдо қилмоқчи. Мақсади шу минтақаларда ҳарбий базалар пайдо қилиб, Хитойга таҳдид сола оладиган ҳолат пайдо қилиб олиш. Путиннинг мақсади эса, АҚШга шу мақсади йўлида ёрдам бериб юбориш билан ўзининг жиноий режимини сақлаб қолиш учун АҚШ кўмагини қўлга киритиш ёки ҳеч бўлмаганда ўз режимини қулатиб юбориш учун ҳаракат қилмасликка АҚШни кўндиришдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here