Сооронбай Жээнбеков президентлик лавозимига киришди

495
0

Сооронбай Жээнбеков президентлик лавозимига киришди

 Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков қасамёд қабул қилди ва расман мамлакат президенти лавозимини бажаришга киришди. У республиканинг бешинчи президенти бўлди.

 Қирғизистон президентлик сайлови 15 октябрда бўлиб ўтган эди. Собиқ бош вазир Жээнбеков ҳукмрон Социал-демократик партиядан номзодини илгари сурган, овоз бериш жараёнида бевосита иштирок этган 56 фоиз сайловчининг 54 фоизидан ортиғи уни қўллаб-қувватлаган эди.

 Тантанали маросим Бишкек яқинидаги “Ала-Арча” давлат қароргоҳида бўлиб ўтди. Унда 450 фахрли меҳмон иштирок этган.

 Жээнбеков, тантанали равишда “давлат раҳбари ваколатларини адолат билан адо этишликка, инсон ва фуқаро ҳуқуқларини муҳофаза қилишга, конституцияга қатъий амал қилишга, халқ бирлиги, давлат яхлитлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга” қасамёд қилди.

 Шундан сўнг, МСК раҳбари Нуржан Шайлдабекова унга президентлик гувоҳномаси, кўкрак нишони ва президент штандартини тақдим этди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here