Қирғизистон ва Россия анъанавий Исломни ривожлантиришда ҳамкорлик қилишади

686
0

Қирғизистон ва Россия анъанавий Исломни ривожлантиришда ҳамкорлик қилишади

 Қирғизистон ва Россия Ислом университетлари анъанавий Исломни ривожлантириш ва диний экстремизмга қарши кураш бўйича битим имзолади. Бу ҳақида“РИА Новости” Россия Ислом университети ректори Артур Сулеймановга иқтибосан хабар қилди.

 “Бизнинг Қирғизистон билан Исломни тушунишда умумий маънавий олам ва анъаналаримиз мавжуд. Бизнинг эътиқодий масалаларимиз ва диний мактабимиз умумий. Шартнома бизнинг ота-боболаримиз эътиқод қилган ҳамда радикализм, терроризм, мутаасиблик ва диний тоқатсизликдан узоқ бўлган анъанавий Исломни сақлаб қолишга қаратилган”, -деди Сулейманов.

 Унинг сўзларига кўра, келишув доирасида Россия Ислом университети ўқитувчилари ноябр ойида “Анъанавий Исломда эътиқод” тренингини ўтказиш учун Қирғизистонга келишади. Тренингда 25 нафар ўқитувчи ва имомлар тингловчи сифатида иштирок этиши кутилмоқда.

 Сулеймановнинг қўшимча қилишича, бир вақтнинг ўзида РИУ ўқитувчилари Қирғизистон Ислом университетида амалиёт ўтказиш имконига эга бўладилар.

Туркистон:

Сўнги пайтларда Исломга нисбатан “Ананавий, мўътадил, миллий” каби янги куфр атамалари ишлатила бошлади. Ғойриисломий ҳаракатларнинг бу атамалар асосида ҳаракат олиб боришдан кўзлаётган мақсадлари, жамиятларда бузуқ исломий муҳитни пайдо қилишдир! Уларининг бу мақсадлари исломий уламоларнинг иштироки, ҳаракати ва хиёнатларисиз асло амалга ошмайди!  Лекин уламолар ҳам куфрга ўз ихтиёрлари билан рози бўлмасликлари аниқ. Шу сабабли, улар куч тизимлари таҳдидлари ва ҳокимият админстрацияси босими билан ҳамда булардан бошқа ҳар томондан қандайдир моддий манфаатлар кўрсатиш ёки ваъда қилиш билан бир қатор тақвосиз уламолар қатламини ўз томонларига оғдириб олишяпти.

Натижада  уламоларимиз исломий эмас, Қирғиз, Ўзбек, Тожик… миллий уламоларга айланиб қолишди. Улар Исломнинг Илоҳий мафкуравий қувватидан фойдаланиб, куфр манфаатларини ҳатто Россия билан елкама елка туриб, уялмай ҳимоя қилишмоқчи!!

Абу Ҳурайра Р.А. ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ С.А.В. айтдилар: “Кимки, Аллоҳ азза ва жалланинг юзини истаб ўрганиладиган илмни дунё матоҳини қўлга киритиш учун ўрганадиган бўлса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топмайди”  (имом Термизий).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here