Ҳизб ут-Таҳрир аёллар бўлими синглимиз Зулфия Омонованинг қирғиз маъмурлари томонидан ноҳақдан қамоққа олинганига қарши оламшумул кампания уюштирмоқда

431
0

Ҳизб ут-Таҳрир аёллар бўлими синглимиз Зулфия Омонованинг қирғиз маъмурлари томонидан ноҳақдан қамоққа олинганига қарши оламшумул кампания уюштирмоқда

10177272_1471315153102176_7102906792297079900_nҲизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар бўлими Зулфия Омонованинг жиноятчи қирғиз режими томонидан 2014 йил 31 мартда қамоққа олинганига қарши баралла ҳайқириш учун оламшумул кампания бошлади. Зулфия Аллоҳ Азза ва Жалла Китобини ёд олаётган, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога итоатли қиздир. У Ҳизб ут-Таҳрир шаҳиди Ҳамидуллоҳ Омоновнинг шижоатли қизидир. Қирғизистонлик Ҳамидуллоҳ Омонов Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси бўлгани учунгина қамоққа олиниб ўз оиласидан йироққа олиб кетилган эди. Ўшанда қизи Зулфия беш ёшда эди. Ҳамидуллоҳ ўзбек хавфсизлик кучлари томонидан ўғирлаб кетилиб, 14 йил давомида қамоқда қийноққа солинди ва уларнинг қўлида вафот этди. Ўш шаҳрида яшовчи Зулфия эса қирғиз махсус кучлари томонидан қамоққа олинди. Чунки Зулфия ўз отасининг ўлимига алоқадор қирғиз ва ўзбек режимларининг жиноятлари ва ёлғонларини фош қилишга уринган эди. Унинг қаерда эканлиги ҳозиргача номаълумлигича қолмоқда. Бу режимлар ёмон ном чиқариш, таъқиб қилиш, қамоққа ташлаш, қийноққа солиш, даъватни етказувчиларга жисмоний азиятлар етказишда рекорд ўрнатди. Ҳолбуки даъват етказувчиларнинг бирдан бир «жинояти» золим ҳокимларни муҳосаба қилганликлари ҳамда репрессив диктатурага бўйин эгишни рад этиб, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан нозил қилинган низом Халифалик низомини барпо қилишга даъват қилганликларидир, холос.

Биз Қирғизистон ва Ўзбекистондаги тоғутларга шундай деймиз: Ҳақиқатни айтиш ва адолат учун туриш асло жиноят эмас. Сизлар азиза синглимиз Зулфияни зўравонларча ҳибсга олишингиз оламга ҳеч қачон фош бўлмайди деб ўйлаяпсизларми? Сизлар қаттиқ янглишдингиз. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир аёллари бу синглимиз масаласидан бутун оламни огоҳ қиладилар, бу бегуноҳ синглимизга ва даъватни етказаётган бошқа мухлиса опа-сингилларимизга қарши қилган жиноятларингизни ахборот воситаларида очиб ташлайдилар, одамларга фош қиладилар. Сизларнинг азиза синглимиз овозини бўғишга ожизларча уринишингиз бефойда. Чунки бизнинг овозимиз унинг овозига ҳамроҳдир. Шуни яхши билингларки у ёлғиз эмас, аксинча Роббул оламин у билан бирга, ўн минглаб мусулмонлар у билан бирдамдир.

Сизлар бегуноҳ кишиларни ва тақволи муслима аёлларни қамоққа ташлаш каби ожизона хатти-ҳаракатлар даъватни етказаётган аёллар қатъиятини синдиради деб ўйлаяпсизми?? Ундай бўлса сизлар кўрмаяпсиз экан. Бу уларнинг қатъиятини кучайтиради. Зеро, жиноятчи режимингиз барбод бўлгани ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан юборилган мумтоз низом соясида ғамхўрлик ва адолатнинг қайта тикланиши кўриниб турибди. Сизлар содиқ мўминларни репрессия қилиш илмоний бошқарувингиз умрини узайтиради деб ўйлаяпсизми?? Ундай бўлса сизлар хомхаёл қилибсизлар. Чунки бу хатти-ҳаракатлар бошқарувингиз заволини тезлаштиради. Бугун бутун оламдаги мусулмонлар сизларнинг зўравонлигингизга ва Исломга қарши ҳужум қилаётганингизга гувоҳ бўлиб турибдилар ва уларда бунга чек қўйиш тўғрисида қаттиқ истак бор. Бу хатти-ҳаракатлар мана шу умидсиз, заиф ҳукуматларнинг охирги нафасларни олаётгани аломатларидан бошқа нарса эмас. Зеро, бу ҳукуматлар тобора кўтарилиб тўлқинланаётган даъватни ва шариат билан Исломий Халифаликнинг ҳаётга қайтишини қўллаб-қувватлашни бостира олмади.

Биз мусулмонларни «Роббимиз Аллоҳ» деганлари учун ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ҳукми остида яшашни истаётганлари учун таъқиб қилаётган репрессив режимларга бундай деймиз: Халифаликнинг тикланиши муқаррар ишдир, у вақт масаласидир, холос. Чунки бу ерда унинг ҳаётга қайтишига яқин қолганини кўрсатиб турган ҳисобсиз белги-аломатлар бор. Шунинг учун демак Халифаликка даъват қилаётганларнинг овозларини бўғишга уринишлар барбод бўлувчи уринишлардир. Шунинг учун огоҳ бўлинг. Чунки бу буюк давлатнинг ҳаётга қайтишига яқин қолди. Ўшанда содиқ мўминларга азият етказган кимсаларнинг жиноятлари жазосиз қолмайди.

Биз қирғиз маъмурларидан Зулфия Омоновани ва уларнинг қамоқларида ётган ҳамма холис даъват етказувчиларни дарҳол озод қилишни талаб қиламиз. Биз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога дуо қилиб, синглимизни ва уларнинг қамоқларида ётган ҳамма мусулмонларни имонда собит қилишини, уларни мана шу синовда Ўз ҳузуридан юборилган сабр билан қувватлашини сўраб қоламиз.

Кампания номи: Free_Amaanov_Zulfia #.

Доктор Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими аъзоси

уяли телефон:0096171724043

Факс:009611307594

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

1 COMMENT

  1. alloh taolo  muslima opa singillarimizdan rozi bo’lsin zulfiya singlimizdan ham alloh rozi bo’lsin haqni aytganligi uchun zolimlar tarafidan shunday qilindi u singlimizga sabr bersin insha alloh qo’ldan kelgan yordamimizni qilamiz

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here