Мьянмадаги ирқий тозалаш

857
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Мьянмадаги ирқий тозалаш

Мусулмонларга қарши қатли омни тўхтатиш учун оммавий чақириқ

Мана, ярим асрдан зиёд вақт ўтибди ҳамки, Мьянманинг бир бўлаги бўлган Ракхайн вилоятида яшовчи асл ерлик мусулмонларга иккинчи даражадаги фуқаро каби муомала қилиниб, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум этилиб келинмоқда. Давлат айни минтақада яшовчи мусулмон аҳолини турмуш қуриш, яшаш учун бир қишлоқдан иккинчи қишлоққа кўчиш каби барча маъмурий хизматлардан маҳрум қилган. Сўнгги вақтда Мьянма ҳукумати бу мусулмонларга қарши ўзининг ирқий ажратиш сиёсатини янада кучайтириб, қатли ом кампаниясига айлантириб юборди. «Қиролича Мария» университетининг бир гуруҳ профессорлари айни кампанияни ўзининг рекорд даражасига етди, дея сифатладилар. Мьянмадаги мусулмонлар бундай ваҳшиёна муомалага ёлғиз Аллоҳга ибодат қилганлари сабаблигина йўлиқмоқдалар. Уларнинг мисоли золим подшоҳ томонидан оловга улоқтирилган Уҳдуд асҳоблари кабидир:

 وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَن يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيد 

«Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» [Буруж 8]

Ислом Уммати бу даҳшатли ҳодисани ҳамдардлик билан қабул қилди ва Мьянмадаги биродарлари ҳақига дуо қилишга ва уларга молиявий ёрдам жўнатишга шошилди. Баъзи ҳукмдорлар исломий юртларга келган роҳинга қочқинларини қайта жойлаштиришга чақирди ва айни таклифи харажатларини ўзимиз кўтарамиз, деди. Ҳеч шубҳа йўқки, Холиқ Субҳанаҳу ва Таоло мусулмонларни битта Уммат эканларини баён қилиб, бир-бирларига ёрдам кўрсатишларига буюрди. Шунинг учун дуо қилиш ва инфоқ-эҳсон қилиш роҳинга биродарларимизнинг ёрдам ва ҳимоя олиш ҳуқуқларидан саналади.

Умматни ҳимоя қилиш:

Аллоҳга дуо қилиш ибодатдир, инфоқ-эҳсон қилиш мусулмоннинг ахлоқидир. Бироқ қатли ом уруши орқали мусулмонлар қони дарё қилиб оқизилаётган пайтда, бундай улкан озорга чек қўйиш учун жиддий режа талаб этилади. Чунки холис дуо қилиш, биз чақираётган ишни амалга ошириш йўлида жиддий ҳаракат қилиш ўрнини босолмайди, масалан, Аллоҳга ризқ сўраб дуо қилишимиз, ризқ топиш йўлида меҳнат қилиш ўрнини босолмагани каби. Масалан, Аллоҳдан солиҳа муслима сўраб дуо қилишимиз, биздан албатта уни суриштириб-топишга ҳаракат қилишни талаб қилгани каби. Демак, Мьянмадаги биродарларимизга холис дуо қилиб, уларга ёрдам юборсак, бу уларга амалий нусрат-ёрдам бериш учун жамоий тарзда ҳаракат қилиш ўрнини босадими?

Роҳинга мусулмонларини – айрим ҳукмдорлар талаб қилаётганидек – қочқинлар сифатида жойлаштириш Муҳаммад A Умматига лойиқ иш эмас. Ахир Уммат инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлса-ю, қандай қилиб тўхтовсиз мусибатлар сабабли бошпанасиз қочқин Умматга айланиши мумкин?!

Биз бундай дарё бўлиб оқизилаётган қонни тўхтатиш учун мусулмон армияларга эй бизнинг армиялар, дея мурожаат қиламиз! Зеро, бундай исломий тарихнинг аламли саҳифаларини ёпишга бирдан-бир қодир тараф фақат сизсиз. Мисол учун, Индонезия қуролли кучлари бу йўлда кескин позиция эгаллашга қодирдир.

Бу армияларга етишмаётган нарса, холис доно етакчиликдир:

Эй армиялар!

Мудом устингиздан зўравонлик қилаётган ҳукмдорларингиз сизни ўз зиммангиздаги бурчингизни адо этишга йўл бермаётган экан, демак уларга итоат қилмаслигингиз, балки уларни ағдариб, ўрнига Аллоҳдан ўзга ҳеч кимдан қўрқмайдиган етакчиларни олиб келишингиз керак.

 أَلَا تُقَاتِلُونَ قَوْمًا نَكَثُوا أَيْمَانَهُمْ وَهَمُّوا بِإِخْرَاجِ الرَّسُولِ وَهُمْ بَدَءُوكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ أَتَخْشَوْنَهُمْ فَاللَّهُ أَحَقُّ أَنْ تَخْشَوْهُ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ 

«(Эй мўминлар), қасамларини бузган ва Росулуллоҳни (Маккадан) қасддан чиқариб юборган ҳамда ўзлари аввал-бошда сизларга қарши (жанг қилишни) бошлаган кимсаларга қарши жанг қилмайсизми?! Улардан қўрқасизми, агар (ҳақиқий) мўмин бўлсангиз, қўрқишингизга лойиқроқ зот Аллоҳ-ку, ахир?!» [Тавба 13]

Эй армиялар!

Эртага Роббингиз ҳузурида номуслари топталган муслималар ҳақида сўралиб қолсангиз, нима деб жавоб берасиз, ахир, Аллоҳ уларга ёрдам бера оладиган куч-қудратни сизга берган-ку?! У кунда унвон-мансабингиз ҳам, нишонингиз ҳам сизга асло ёрдам бера олмайди! Раҳбарингиз Сизни Аллоҳнинг амрига итоат қилмасликка буюряпти, сиз Аллоҳни қўйиб, унга итоат қиляпсиз, хўш, эртага раҳбарингиз сизни ҳимоя қила оладими?! Роббингиз бундай демоқда:

 وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ 

«Агар улар дин йўлида сиздан ёрдам сўрасалар, ёрдам бериш зиммангиздадир» [Анфол 72]

Биз бутун мусулмонларга мурожаат қиламиз: қаерда бўлмайлик, Мьянмадаги биродарларимизга ёрдам бериш бурчимизни адо этиш учун исломий юртлардаги сиёсий ва ҳарбий раҳбариятларга қаттиқ босим қилайлик. Мудом бу раҳбарлар Умматни ёрдамсиз қолдираётган экан, демак, армияларни бирлаштирувчи, юртларимизни озод этувчи, мусулмон ва ғайримусулмон халқларнинг дахлсиз қонларини мудофаа қилувчи рошид Халифаликни барпо этиш ҳаракати атрофида бирлашиш ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир.

Эй мусулмонлар!

Ўртача ечимларга рози бўлиб, мусибат кетидан мусибатларга сукут қилиб туравермайлик. Устувор вазифамиз, Ҳаким, Роҳим Аллоҳ ваҳи қилган ҳақиқий-тўғри ечимни татбиқ қилишга шошилишдир.

Уммат куч-қудрати:

Росулуллоҳ Aдан ривоят қилинадики, Каъбани тавоф этаётиб, бундай дедилар:

«مَا أَطْيَبَكِ وَأَطْيَبَ رِيحَكِ مَا أَعْظَمَكِ وَأَعْظَمَ حُرْمَتَكِ وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَحُرْمَةُ الْمُؤْمِنِ أَعْظَمُ عِنْدَ اللهِ حُرْمَةً مِنْكِ مَالِهِ وَدَمِهِ وَأَنْ نَظُنَّ بِهِ إِلاَّ خَيْرًا»

«(Эй Каъба) Нақадар яхшисан ва нақадар хушбўйсан, нақадар буюксан ва сенинг дахлсизлигинг ҳам нақадар буюк. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, мўминнинг, унинг моли ва қонининг дахлсизлиги Аллоҳ наздида сенинг дахлсизлигингдан буюкдир. Шунингдек, мўмин хусусида фақат яхшиликни гумон қилишимиз ҳам сенинг дахлсизлигингдан буюкдир».

Дарҳақиқат, Аллоҳ ушбу Умматни куч-қудратли қилиб, ҳар бир мусулмоннинг қони дахлсизлигини Байтуллоҳ дахлсизлигидан ҳам улуғ қилди, бас, шундай экан, бизни шундай куч-қудратли қилган Аллоҳга итоат қилишга шошилмаймизми?! Мусулмон қонининг дахлсизлигига ва мусулмонлар замини дахлсизлигига қарши содир этилаётган бузғунчиликни тўхтатиш учун ҳаракат қилмаймизми?!

Келинг, исломий юртимизда Халифалик давлатини барпо этиш учун кечаю-кундуз ҳаракат қилиб, бунинг эвазига Ўз бандаларига раҳмли бўлган Холиқимиздан ажр олиш учун бор кучимизни сарфлайлик!

 وَجَاهِدُوا فِي اللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِ هُوَ اجْتَبَاكُمْ وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ مِلَّةَ أَبِيكُمْ إِبْرَاهِيمَ هُوَ سَمَّاكُمُ الْمُسْلِمِينَ مِنْ قَبْلُ وَفِي هَٰذَا لِيَكُونَ الرَّسُولُ شَهِيدًا عَلَيْكُمْ وَتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ 

«Ва Аллоҳ (йўлида) ҳақиқий жиҳод қилингиз! Унинг Ўзи сизларни (шу муқаддас дин учун) сайлади ва бу динда сизларга бирор хараж-танглик қилмади. Оталарингиз Иброҳимнинг динини (яъни Исломни) ушлангиз. Токи (қиёмат кунида) Росулуллоҳ сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса (барча динлардаги) одамлар устида гувоҳ бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) Ўзи сизларни илгари(ги муқаддас китобларида) ҳам мана шу (Қуръонда) ҳам мусулмонлар (яъни Ўзининг динига бўйсунувчилар) деб атади» [Ҳаж 78]

 

Ҳизб ут-Таҳрир Канада

 

25 зул-ҳижжа 1439ҳ

16 сентябр 2017м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here