Туркия Идлибни Асадга топшириш амалиётини бошлади

495
0

Туркия Идлибни Асадга топшириш амалиётини бошлади

Сурия мухолифатининг қўлидаги энг муҳим нуқталардан бири бўлган Идлиб масаласи Остона учрашувида кун тартибига киритилган эди. Учрашувда режалаштирилган “хавфсиз минтақа яратиш” лойиҳаси мухолифат назорати остида бўлган Идлибни қулатиш ва Ҳалаб каби уни Асад режимига топширишни ўз ичига олади.

Мазкур Остона келишувига биноан Россия ва Эрон билан биргаликда “Идлиб амалиёти”ни бошлаган Туркия исломий талабларидан воз кечмаган мусулмонларни Идлибдан тозалаш ва Идлибни Асад режимига топшириш амалиётини бошлади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған “Адолат ва тараққиёт” партиясининг 26 мажлис йиғилишида Идлиб амалиётига изоҳ берар экан, “аскарларимиз ҳануз Идлибга кирмади. Идлиб амалиёти ҳозирда Сурия озод армияси томонидан олиб бориляпти. Россия кучлари ҳаводан, Турк қуролли кучлари эса ичкаридан қўллаб-қувватламоқда”, деди.

Туркия президенти турк қўшинларининг Идлибга киришини давлатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш билан изоҳлади. Эрдоғанга кўра, Туркия глобал ва минтақавий муаммоларга дуч келмоқда.

“Ичкаридан ёки ташқаридан мамлакатимизга таҳдид мавжуд бўлса, биз уларга “хуш келибсиз” демаймиз. Аксинча, улар ҳаракатга келган пайтда биз уларни тийиб қўйиш имкониятига эгамиз. Бунинг уддасидан чиқсак кучли Туркия бўламиз. Ҳозирдан бунинг қадамларини ташладик. Туркия билан юзма-юз келаётган йирик глобал ва минтақавий муаммолар сони ортиб бораётганлиги сабабли бизнинг юкимиз ҳам оғирлашмоқда. Биз кўпроқ иш қилишимиз керак. 24 соат биз учун етарли эмас. Суриядаги хавфсизлик инқирози очиқ-ойдин кўриниб турибди”, деди Эрдоған.

Турк қўшинлари Идлибга киришидан аввал Туркиядаги оммавий ахборот воситалари бутун диққат назарини “Террорчи ПКК (Курд ишчилар партияси)га қарши амалиёт”га қарата бошлади. Агар Туркиянинг Идлиб ҳарбий амалиётидан кўзлаган мақсади террор коридорини йўқ қилиш бўлса, Турк қўшинлари давлат чегарасидаги 600км масофани назорат қилаётган ПКК террорчиларига қарши ҳарбий амалиёт бошлаши керак эмасми? Туркия 30 йилдан буён қарши курашиб келаётган ПКК террорчи ташкилоти далватнинг 911 километрлик чегарасидан 600 км чегара чизиғини назорат қилар экан, Турк қўшинларини “хавфсизликни назорат қилиш” баҳонасида Туркияга ҳеч қандай хавф туғдирмайдиган Идлибга йўл олишини қандай изоҳлаш мумкин?

Агар Эрдоғаннинг мақсади Идлибни ҳимоя қилиш ва у ердаги террорчиларга қарши жанг қилиш бўлса, биринчи ўринда русларга қарши жанг эълон қилиши лозим. Чунки 2,5 миллион киши тинч яшаб келаётган Идлиб шаҳрини портлатаётган ва аҳолисини қирғин қилаётган Россия кучлари эканлигини бутун дунё кўриб турибди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here