Тиллерсон ва Лавров Нью-Йоркда учрашди

509
0

Тиллерсон ва Лавров Нью-Йоркда учрашди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Сурия инқирозини тугатиш ва халқ инқилобига чек қўйиш мақсадида АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида 72 Бош ассамблеясини бошлади. Сўнгги хабарларга кўра, БМТ ассамблеясида хусусан Идлиб масаласи устида музокара олиб бориш кўзда тутилган. Сурия масаласи бўйича Вошингтон режаларини амалга оширишга ўз улушини қўшаётган коалицион давлатлардан вакиллар йиғилишга иштирок этиш учун Нью-Йоркда тўпланишди.

Мазкур йиғилиш доирасида АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан алоҳида учрашув ўтказди. Матбуотдан холи, ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган учрашув 45 дақиқа давом этди. Тарафлар Сурия масаласида ўзаро ҳамкорлик ҳамда Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги вазият устида муҳокама юритилганлиги айтилмоқда.

Шунингдек, хабарларда айтилишича, Рекс Тиллерсон билан Сергей Лавров ўртасида Украина шарқидаги зиддиятни бартараф этиш учун имзоланган Минск келишувларини амалга ошириш жараёни ҳам муҳокама қилинган.

Аввалроқ БМТ 72 бош Ассамблеяси йиғилиши доирасида НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказиш режаси борлиги айтилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here