Тожикистонда “Минтақавий ҳамкорлик” машқлари бўлиб ўтади

688
0

Тожикистонда Минтақавий ҳамкорлик машқлари бўлиб ўтади

 АҚШ ва Осиёдаги бир қатор мамлакатларнинг хавфсизлик кучлари келаси ҳафтада ҳалқаро миқёсдаги машқларда иштирок этиш учун Тожикистонда тўпланади. АҚШ элчихонаси маълумотларига кўра, мазкур тадбирда бешта мамлакат ва иштирокчи мамлакатларнинг 200 дан ортиқ вакили қатнашади.

  Душанбедаги АҚШ элчихонаси хабарига кўра, икки ҳафта мабойнида, 10 июлдан 23 июлга қадар  АҚШ Марказий қўмондонлик кучлари, Покистон қуролли кучлари аъзолари, Тожикистон, Қирғизистон, Мўғилистон ҳарбий хизматчилари ва Қозоғистон кузатувчилари “Минтақавий ҳамкорлик-2017” йиллик кўпмиллатли ўқув-штаб машқларини ўтказади.

  “Минтақавий ҳамкорлик” БМТ мандати асосида ўтказиладиган тинчликни сақлашга қаратилган амалиёт бўлиб, унда асосий эътибор терроризмга қарши кураш, чегаралардаги хавфсизлик, табиий офатлар юз бергудек бўлса ҳаракатларни мувоффиқлаштириш, минтақадаги барқарорликни таъминлаш борасида амалиёт ўтказишга қаратилади», дейилади Америка дипломатик ваколатхонаси тарқатган хабарда.

  Қўмондонлик машқларининг айрим қисми Душанбе ўтказилади, шундан сўнг 17 июлдан 21 июлга қадар АҚШ ва Тожикистон қўшинлари “Фахробод” полигони яқинида икки томонлама дала машқларини ўтказади.

Туркистон:

Марказий Осиёга қарата сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан мустамлака юришлари тоборо кучайиб боряпти. Юқоридаги каби АҚШнинг ҳарбий ҳаракатлари асосан Хитойга қарши бораётгани боис Пекин ҳукуматини ташвишга сола бошлади.

Шу кунларда Хитой раҳбариятининг Россия режими билан илиқлашиб бораётган муносабатлари ҳам шунга далолат қилади. Чунки Ўрта Осиё Россиянинг таъсири кучли бўлган минтақа эканлигидан, Россиянинг розилигисиз ёки иштирокисиз АҚШнинг минтақада гиополитик ва ҳарбий ҳаракатлари ривожланиб кетиши қийин кечади. Авғонистонда АҚШ олиб бораётган ҳарбий ҳараракатлар ҳам, яъни у ерда “ИШИД” ташкилотини атайин пайдо қилиб, уни ёки унинг номидан “Толибон” жангариларига ва бошқа кучларга қарши кучли бир қувват таёрлаб бораётгани, Авгонистон билан деярли чегарадош бўлган Хитойни хавотирлантирмай қўймади. Шунинг учун Хитой ҳам Покистонда ҳарбий база қуриш мақсадида бир қатор ҳаракатлар бошлаб юборди. Бундан ташқари Хитой ички исломий муҳитини ҳам деярли яксон қилиб юборадиган даражада ваҳший ва репрессив сиёсати билан таҳқирлаб боряпти.   

Иқтисодий ҳалокат гирдобида қолиб кетаётган Россия, Хитой билан бир қатор иқтисодий шартномалар имзолади. Ҳозирда Путин режими АҚШ билан Хитой ўртасида ноқулай вазиятда ҳамда  шунинг билан бирга ўз манфаати учун савдолашиши мумкин бўлган бир вазиятда туриб қолди. Лекин руслар икки ҳамкордан бирини танлашга мажбур бўлади. Бу эса, иккинчи томондан воз кечиши, ҳатто у томон билан душман бўлиб қолишига ҳам олиб бориши мумкин.

Ўрта Осиё давлатлари эса, бу йирик мамлакатлар манфаатлари ўртасида фақат уруш майдони бўлиб қолади халос. Худди Ироқ, Сирия, Ливия…. ва ҳоказо давлатларнинг бири сингари. Иқтисодий ночор аҳволимиз ҳамда етакчи эшалонларимиздаги кучли коррупциялик тизим юқоридаги мустамлакачи давлатлар учун ўта қўл келяпти. Ҳозир мамлакатларимиз ва фуқороларимиз манфаатлари билан етакчи гуруҳ ва элита вакилларимизнинг манфаатлари иккига бўлинган. Етакчи режимлар ўз креслолари, моддий ва молиявий манфаатларини ўз қўлларида сақлаб қолиш манфаатидан келиб чиқиб иш олиб боришяпти. Буни Мисрнинг илгариги хоин президанти Муборак тимсолида кўрдик. Яъни бизларни устимизда зулм қилиб келаётган барча етакчи гуруҳ ёки шахслар оламий куфр системасининг ҳомийлиги ва яширин сукути билан иш юритади. Сўнг ҳозирдаги Ўрта Осиё минтақаси бошига тушиб бораётгандек ҳолат юзага келганида, бу емахўр ҳокимлар ўз халқини куч билан бостириб, куфрга ўз мақсадларини амалга оширишлари учун кенг имконият яратиб беришади!

Куфр олами эса, АҚШ бош бўлиб, Авғонистонда ва минтақанинг бошқа ерларида ваҳимали шароитларни ўзи пайдо қилиб, сўнг яна ўзи бизларнинг воситамизда уларга қарши ҳарбий ва мафкуравий куч пайдо қилмоқчи бўляпти. Ёки бизларни ҳимоячиларимиз сифатида юртларимизда ўзларининг янги ҳарбий базаларини ўрнатиб олишмоқчи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here