G7 мамлакатлари миграция сабабларини бартараф қилишга келишиб олишди

552
0

G7 мамлакатлари миграция сабабларини бартараф қилишга келишиб олишди

 РИА “Новости”нинг хабар қилишича, “Катта еттилик” аъзолари Италиянинг Таорминидаги саммитда мамлакатлардаги миграция муаммосини бартараф қилишга шароитлар яратиш учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олишди.

 G7 аъзоларининг таъкидлашича, йирик кўламли миграция дунё трендига айланди, уни бошқариш халқаро ва миллий миқёсда мувофиқлашган ҳаракатларни талаб қилади.

 “Биз шунингдек, қонуний, тартибли ва хавфсиз миграцияни таъминлаш учун давлатлар оқимларни бошқариш бўйича масъулиятни тақсимлаши кераклигини тан оламиз”, – дейилди саммитда.

 “Еттилик” мамлакатлари етакчилари мигрантларга ёрдамлашиш заруратини англаш билан бирга давлат раҳбарларининг ўз чегаралари устидан назорат қилиш ва қочқинлар қабул қилиш лимитларини белгилаш ҳуқуқини тасдиқлашди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here