Ўзбекистон ва Хитой 20 миллиард долларлик шартнома имзолайди

454
0

Ўзбекистон ва Хитой 20 миллиард долларлик шартнома имзолайди

“Sputnik” хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11-15 май кунлари Хитойга амалга оширадиган уч кунлик сафари давомида умумий қиймати 20 миллиард долларлик 100га яқин келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон матбуот-хизмати раҳбари Асад Ходжаев маълум қилган.

 “Давлат ташрифи “Битта камар – битта йўл” форумига бағишланади. Бу Хитой томонидан амалга оширилаётган кенг миқёсдаги форум. У 100дан зиёд давлатлар ва халқаро ташкилотларни бирлаштиради. Биз эга бўлган маълумотларга асосан, ушбу форумда 40дан зиёд давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Улар савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар характердаги масалаларни муҳокама қиладилар. Ўзбекистон ушбу форум доирасида фаол иштирок этишни режалаштирган”,- деб қайд этган Ходжаев.

 Президент матбуот-хизмати раҳбари, шунингдек, Хитой билан алоқалар жадал ривожланаётганини қўшимча қилган. Жумладан, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилда 4,2 миллиард долларни ташкил қилган. Хитойдан Ўзбекистонга жалб қилинган инвестициялар эса 8 миллиард долларга етган. Икки давлат ўртасидаги 230 турда норматив ҳужжатлар имзоланган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here