Имомали Раҳмон Афғонистон чегарасидаги вазиятдан ташвишланмоқда

449
0

Имомали Раҳмон Афғонистон чегарасидаги вазиятдан ташвишланмоқда

 Тожикистон Афғонистонга терроризм, экстремизмни бартараф этиш ҳамда бирлик ва миллий келишувни таъминлашда ҳар томонлама кўмак беради. Бу ҳақида “Sputnik” сайти Тожикистон президентнинг матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

 Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали бўлиб ўтган мулоқотда Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон Афғонистон, хусусан унинг шимолий минтақаларида вужудга келаётган хавотирли вазиятдан ташвишда эканлигини билдирган.

 Илгарироқ “Толибон” жангариларининг Тожикистон чегарасига хавфли даражада яқинлашиб келишгани сабабли Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош туманида фавқулодда вазият жорий этилгани ҳақида хабар қилинган эди.

 Тожикистон чегара қўшинлари бош бошқармасининг хабарига қараганда, толиблар маълум бир муваффақиятга эришишган. Улар Тожикистоннинг Ишкашим тумани билан чегарадош Зебак вилоятини эгаллаб олишган. Бошқарманинг таъкидлашича, Ишкашим туманида вазият барқарор.

Туркистон:

Толибон ҳаракатининг оғир саноати бўлмаганидек, қурол ишлаб чиқариш имконияти ҳам мавжуд эмас. Имомали Раҳмон ҳам, бошқа Ўрта Осиё президентлари ҳам буни яхши биришади. Демак бу ерда Толибон ва ИШИД ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни ўта бўрттириб кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда. Тожик президенти ва унинг режими ҳам бу бўрттириш ҳаракати вакилларидан бири бўлиб, вазиятдан ўз режимларини янада мустаҳкамлаб олиш ва Россия билан ҳарбий алоқаларини янада кучайтириб олмоқчи бўлади албатта.

Аслида, мантиқий мулоҳаза юритадиган бўлсак, Толибон ҳам, ИШИД ҳам, давлат мақомини олган муайян ҳудуд билан чегараланган ўз мамлакатига эга эмас исломий ҳаракат ёки ташкилотлардир холос. Улар ўзлари учун ўзлари замонавий қурол аслаҳа таёрлаб олиш қувватига ҳам эга эмас. Демак улар томонидан фаразан Ўрта Осиё томонга юриш қилиш мақсади пайдо бўлганида ҳам, улар қайсидир бошқа, қурол ишлаб чиқариш қувватига эга мамлакат ёки кучлар томонидан қуроллантирилиши ва муайян мақсадлар сари йўналтирилаётган бўлишлари керак. Мабодо Тожик томонининг ваҳимали малумотлари тўғри бўлганида ҳам, Тожикистон мамлакатининг хавфсизлигини таъминлаш учун Россиянинг 201 ҳарбий базаси жойлашиб олган. У 2004 йилдан буён Тожикистон ҳудудида турибди. Деярли бирор маротаба самарали амалиёт қилган эмас. Энди, айтайлик, Тожик чегараси яқинида қандайдир Россия ёки Ғарб давлатларининг ўқ отар қуроллари билан қуролланган ноаниқ тўдалар пайдо бўлса, ўша Россиянинг 201 ҳарбий базаси жавобгарликни ўз зиммасига оишари керак. Халқни, мусулмон фуқороларни қўрқувга солишдан фойда йўқ.

Куфр олами Ўрта Осиёда навбатдаги қаттиқ бир силкинишга таёргарлик кўришаётгандек ҳаракат олиб боряпти. Улар ўзларига мойил етакчиларни ўз атрофларига тўплаб олиб, улар воситасида Ўрта Осиё минтақасида бораётган репрессияни янада кучайтириш билан, уруш ҳолатини пайдо қилишмоқчи. Чунки Афғонистон ваҳимаси Ўрта Осиё мамлакатларида давлат томонидан мусулмонларга қарата репрессив ҳаракатларни янада кучайтирилишига шароит яратиб беради. Бу эса, давлат билан мусулмонлар ўрталаридаги жарликни кенгайтиради. Натижада, Афғонистондаги ҳолат Ўрта Осиёга кўчиб ўтиши учун ўта кескин вазият юзага келади. Бу каби хоин етакчиларимиз куфр томонидан ўзлари учун кафолат берилган тинчлик, осоишталик учун, била туриб ўз мамлакатларини жар ёқаси томон тортишяпти.

Давлат раҳбарлари куфрга хизматчи бўлиб қолишса, биз мусулмонлар қандай позицияда туришимиз керак???

Авваломбор ҳақиқатни англаб олишимиз ва бирор моддий манфаат эвазига тўғри мулоҳазадан оғиб кетмаслигимиз вожиб. Ҳақиқатни англаб етиш юз бераётган жараёнларга сиёсий исломий онг билан баҳо беришга ҳаракат қилиш деганидир. Яъни, куфр биз мусулмонларни ўрталаримиздаги алоқаларимизни бузиш орқали ўрталаримизга ўзаро адоват солиб, биримизни бошқамизга қарши қўймоқчи. Буни англаган мусулмон куфрнинг бу мақсади қандай оқибатларга олиб боришини ва уларга эргашиш ёки инкор қилишдаги шарий томонларини англай бошлайди. Шунда у тўғри ва самарали (тўғри томонга йўналган манфаатли) фикрлай бошлайди. Лекин шайтон ухламайди. Мусулмонларга босим (имтиҳон) келганида, улар икки танлов орасида қолиб кетишлари табиий. Бир томонда шу ҳаётдаги моддий осойишталик (иш жойи, озодлик, моддий манфаатдорлик…) иккинчи томонда эса, очиқ ойдин ҳақиқат (ҳар бир зулмга қарши шаръий муносабатлар). Биродарлар, биз аввалом бор Ислом ва мусулмонларга қарши ёмон гумонда бўлишдан тийилишимиз керак. Сўнг энг ёмон мусулмонни ҳам куфрга топшириб, унинг устидан ҳукм қилишига рози бўлмаслигимиз вожиб. Чунки ҳар бир мусулмон қаҳрамон, шаҳид, ғозий ва собир бўла олмаслиги мумкин. Лекин ҳар бир мусулмон, хоинлар сафидан ўрин олиб қолишдан ўзини тийиб, Ислом ва мусулмонларга қарши гувоҳлик беришдан бош торта олади. Биродарлар иймонимизни сақлаб қолайлик! Куфр ва унинг ифлос лоиҳаларини бизларнинг устимизга олиб келаётган хоин раҳбарларимизни бу жирканч хиёнатларидан тўхтатиб қолайлик. Чунки уларни бу қабиҳ режаларини фақат биз мусулмонларнинг бирдамлигимизгина тўхтата олади!!!    

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here