Бўлди

418
0

images (33)

Бу кун охир замон бўлди
Муллалар золим томон бўлди
Мунофиқлар имом бўлиб
Мусулмонга ёмон бўлди

Уларда йўқ диёнат
Исломгадир ҳиёнат
Ул фосиқ бидъатчилар
Шариатга зиён бўлди

Ҳамон яхши инсонлар ўз
Юртида узлатда
Қаро юзли каззоблар
Доимо маъийшатда

Хақни айтган муллалар
Зиндон ичра зулматда
Темур бетон ичинда
Сарғайиб самон бўлди

Оқни қаро деганлар
Ҳаром таъом еганлар
Халқни алдаб юрганлар
Золимдан омон бўлди

Муллалик даъво қилганлар
Суннатга қарши турганлар
Шариатни бузганлар
Барчага аён бўлди

Хақиқатдан адашган
Имомликни талашган
Олимларни каматган
Заҳарлик чаён бўлди

Бошига тож кийганлар
Юртбошиман деганлар
Олимларни еганлар
АЖДАРҲО илон бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here