Ҳукуматнинг муслима аёлларни қамашдан бошқа иши қолмади

442
0

Ҳукуматнинг муслима аёлларни қамашдан бошқа иши қолмади

 Қирғизистон ҳукумати шу вақтга қадар Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган жирканч курашида асосан мусулмон эркаклар билан курашиб келаётган эди. Бироқ расмий ҳукумат томонидан мусулмон эркакларга нисбата кўрсатилаётган зулм ва босимлар ўз натижасини бермай биродарларимз бу йўлда улкан сабр ва матонат намунасини кўрсатгач,  номард ҳукумат мусулмон эркакларнинг ҳаммиятига тегиш орқали бирор фитна чиқариш ва шу орқали Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашига қонуний тус бериш йўлини излай бошлади. Шу сабабли ҳам ҳукумат 2013-йилдан бошлаб  Ислом дунёқараши сақланиши вожиб бўлган номус деб эътибор қиладиган оналаримиз, опа-сингил ва қизларимизнинг ҳам ўзининг разил кураши домига торта бошлади.

 Ҳукумат ўзининг жирканч курашида ёш болали оналар, ногирон аёллар ва хали турмушга чиқмаган ёш қизларни ҳам аяб ўтирмай қамоққа ташлай бошлади ва ҳатто Қорасув шаҳрида зиёфат мақсадида йиғилган аёллар ўтирган уйга милициянинг қуролланган махсус бўлинмаси бостириб кириб, қонунга хилоф равишда аёлларни олиб кетди. Ҳукуматнинг бу разил ишидан ғазабга келган мусулмон эркаклар эртаси куни қўлларини боғлаб ИИБ биноси олдида “қамаш керак бўлса биз эркакларни қама, аёллардан қўлингни торт”, деб норозилик намойиши ўтказишди.

 Қамоққа олинган вақтда хали тумушга чиқмаган Зулфия Омоновага жарима солинган бўлса, 1960 йилнинг 16 ноябрида туғилган, иккинчи гуруҳ ногирони, беш фарзанднинг онаси муслима опамиз Қипчакбоева Сайрахон саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинди. 1986 йилнинг 17 мартида Норин вилоятида туғилган, оилали, икки ёш фарзандни онаси муслима синглимиз Ўрозбекова Гулзина уч йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди, 22 ёшли Бурулой Раҳмонжон қизи эса қўлида уч ойлик чақалоғи билан вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига ташланди…

 Ҳа, Қирғизистон ҳукумати Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши олиб бораётган курашида ожиза аёлларни ҳам озодликдан маҳрум этишдан уялмай қўйди. Хусусан, 1964-йили туғилган Ўринбоева Донохон опамизнинг уйида куч органлари жорий йилнинг 15 феврал куни тинтув ўтказиб, унга қарши жиноий иш қўзғатишган бўлса, 28 апрел куни соат 14:00лар чамасида уйидан олиб чиқиб кетиб Қорасув шаҳар ИИБ вақтинчалк сақлаш ҳибсхонасига ташлади. Бундан ташқари 1960 йили туғилган Исмоилова Одинахон опамизнинг уйида ҳам 15-феврал куни тинтув ўтказган куч органлари уйда топилган бир нечта китобни баҳона қилиб жиноий иши қўзғаган бўлса, 25-апрел куни яшаб турган уйидан олиб чиқиб кетилди ва терговчи Улуғбек Жусупов талаби билан 48 соатга қамоққа олинди. Кейинчалик бўлиб ўтган суд Исмоилова Одинахонни икки ойга қамоққа олиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Суд ишида судья Одинахон опамизнинг икки марта инсульт бўлгани, турмуш ўртоғи 1959-йилда туғилган Исмоилов Маъмуржон Мўминжоновични золим қамоқхоналарида шаҳид бўлгани ва икки нафар фарзанди қаровчисиз қолаётганини ҳам ҳисобга олмади.

 Исмоилова Одинахон опамиз 2012-йил 2-апрел куни Қирғизистон ЖКнинг 299-моддаси билан айбланиб судга тортилган, 2015-йил 13-август куни белгиланган 3 йиллик шартли жазо муддати тугаган эди. Навбатдаги қўлга олинишида терговчи Жусупов Улуғбек Одинахон опадан пул талаб қилган. Опа унга пул беришдан бош тортгани учун Улуғбек қасдма-қасдига иш тутиб, уни икки ойга қамоққа олинишига сабабчи бўлди. Ҳолбуки

 Расмий ҳукумат ўзи олиб бораётган тутриқсиз сиёсат ортидан Қирғизистон халқини мана шу каби порахўр, юлғуч, ўз нафсидан бошқа нарсани ўйламайдиган судья, прокурор ва терговчилар қўлига топшириб қўйди. Бу терговчи ва судьялар эса пул беришга қодир бўлган ашаддий жиноятчи ва порахўрларни озодликка қўйиб юбориб, Ислом динида ҳаром бўлган пора беришдан бош тортган мусулмонлар ва ожиза аёлларни қамоққа ташламоқда. Ўз жиноятларини жазосиз қолишини аниқ билганлари сабабли ҳам порахўр, таъмагир терговчи ва прокурорларга ўзлари эгаллаб турган вақтинчалик лавозимдан бойлик орттириш йўлида фойдаланиб, Уммат устидаги зулмларини кундан кунга кучайтириб бормоқда.

 Қирғизистон ҳукумати муслима оналаримиз, опа-сингил ва қизларимизни шу каби ифлос терговчи ва судьяларга топшириб, уларга порахўрлик учун йўл очиб бериб, халқ устидан бойлик тўплашларига имконият бериб келяпти. Куч органлари томонидан содир этилган қонун бузилишлари бўйича ёзилган ва ёзилаётган юзлаб шикоят аризаларига бепорво қараш орқали куч органларини ҳаддидан ошишига ва оддий халққа нисбатан содир этилаётган зулмларни давом этиришларига кенг имконият яратиб бермоқда. Бугунги кунда ҳукумат суянган бирдан бир таянч куч органлари бўлгани сабабли ҳам улар содир этган зулм ва адолатсизликларни кўриб, билиб турсада ўзини ҳеч нарса билмагандек қилиб кўрсатмоқда.

 Эй, Қирғизистон мусулмонлари!

  Бизлар расмий ҳукуматнинг куч органларига суянган ҳолда олиб бораётган зулм ва одалатсизликларига, Ислом шариатида сақланиши вожиб бўлган номус деб эътибор қилинадиган оналаримиз, опа-сингил ва қизларимизнинг тақдирларига бепарво қарайдиган, “менга, менинг оила ахлимга тегмаяпти-ю” дебэътиборсизлик қиладиган бўлсак, ҳеч қанча вақт ўтмай туриб бу ҳукумат аёлларимизнинг рўмол ва ҳижобларига қарши курашни бошлайди. Бу нарса содир бўлмаслиги учун биз ҳозир ҳукумат йўл қўяётган адолатсизликлар, куч органлари томонидан содир этилаётган қонун бузилишларнинг олдини олишга ҳаракат қилишимиз, уларни ҳам мусулмон деган эътибор билан яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтаришимиз зарур. Акс ҳолда эртага кеч бўлади.

 Росулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи ва саллам айтдилар:“Cизлардан қайси бирингиз бирон мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар қўли билан ўзгартиришга қодир бўлмаса тили билан ўзгартирсин, агар унга ҳам қодир бўлмаса қалби билан инкор қилсин. Бу эса энг заиф иймондир”.

 Абдураҳмон Одилов Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими аъзоси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here