Таъзия

461
0

Таъзия

 Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Ўш вилояти Ўзган туманининг Аюу қишлоғида юз берган кучли тупроқ кўчкиси оқибатида 24 киши ҳалок бўлди.

 ФВВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, 29 апрел куни соат 6:40лар чамасида Ўзган туманининг Аюу қишлоғида 1 млн куб метр келадиган кўчки юз берган.

 “Кўчки 7 та уйни босиб қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, улкан тупроқ массаси остида 24 киши қолиб кетган. Шулардан 9таси болалар”,- деб айтилди хабарда.

“Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз” [Бақара 156]

 Биз, Туркистон сайти ходимлари Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари номидан Раҳмли ва Меҳрибон Аллоҳдан кўчки юз бериши натижасида ҳалок бўлган ватандошларимизнинг гуноҳларини мағфират қилиб, қилган солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини сўраймиз.

 Уларнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари ва оилага яқин бўлган барча дўстларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. Аллоҳ сизларга сабру жамил ато этсин. Аллоҳ сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.

“Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир!” [Анфол, 46]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here