Россия терроризм билан судланганларни фуқароликдан маҳрум қилади

444
0

Россия терроризм билан судланганларни фуқароликдан маҳрум қилади

Россияда терроризм билан судланганларни фуқароликдан маҳрум қилиш борасида қонун лойиҳаси тайёрланди. “Единая Россия” (Ягона Россия) партиясининг раҳбари Владимир Василев, «Справедливая Россия»   (Адолатли Россия) партиясининг раҳбари Сергей Миронов, Коммунистик партиясининг раҳбари Геннадий Зюганов ва Либерал-демократик партиясининг раҳбари Владимир Жириновский томонидан тайёрланган ушбу лойиҳа Россия Думасига тақдим қилинди.

Мазкур лойиҳага кўра, бошқа давлатларда туғулиб, кейинчалик Россия фуқаролигини олган  кишилар агар террорчилик айби билан судланадиган бўлса, Россия фуқаролигидан маҳрум этилади. Депутатлар мазкур лойиҳа руслар учун терроризмга қарши қўшимча ҳимоя бўлишини ва Россия фуқаролигини олган одамларнинг жиноят қилишини олдини олиш учун фойда беришини олға суришмоқда. Бу қонун лойиҳаси Қрим татарларини ҳам ўз ичига олади. Чунки улар ҳам кейинчалик Россия фуқаролигига эга бўлган инсонлардан ҳисобланади.

Маълумки, 2014 йил 26 Февралда Қрим парламентининг ёнида ўтказилган норозилик намойишлари, Қримнинг қўғирчоқ парламенти аъзолари ўтказаётган “референдум”га овоз беришни кечиктирилишига сабаб бўлган эди. Сўнгра босқинчи рус ҳукумати “26 феврал ижтимоий тартибсизликлар” даъвосини очди ва нимойиш иштирокчиларини жиноий жавобгарликка торта бошлади. Оқибатда бир қанча мусулмонлар айбсиз бўлишларига қарамай, судга тортилди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Россияда таъқиқланган Ҳизб ут-Таҳрирни баҳона қилиб, ишғол остидаги Қримнинг мусулмон халқига босим ўтказмоқда. Терроризм ва экстремизмга қарши кураш баҳонасида хавфсизлик кучлари уйларга бостириб кириб, ноқонуний тинтув ўтказиш орқали мусулмонларни ҳибсга олмоқда.

Элликдан ортиқ мамлакатда фаолият юритиб келаётган Ҳизб ут-Таҳрир бугунги кунгача ҳеч қандай зўравонликка қўл урганлиги исботланмаган бўлишига қарамай, Россия ҳукумати уни террористик ташкилотлар рўйхатига киритиб, Ҳизб аъзоларига нисбатан репрессия ва ҳибсга олишларни давом эттирмоқда.

Ҳозирги кунда Қримда Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик даъвоси билан 19 киши қўлга олинган. Бу инсонлар сиёсий сабабларга кўра террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган. Бундан ташқари, Қримда қувғинга учраган журналист Николай Сэмэна, Қрим татар Миллий мажлис раиси ўринбосари Илми Умеров, Украина депутати ҳамда Қрим татар Миллий мажлис раиси Рефат Жубаров, Қрим Фуқаролик координатори Ленар Исломов ва Қрим татар вилоят Кенгаши аъзоси Сулайман Қодиров ҳам ўша рўйхатдан ўрин олган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here