Афғонистон полиция ва армияни тайёрлашда Россиядан ёрдам сўради

521
0

Афғонистон полиция ва армияни тайёрлашда Россиядан ёрдам сўради

“Sputnik” сайти хабарига кўра, Афғонистон ўз армия ва полициясини тайёрлашда Россиядан ёрдам сўради. Бу ҳақида мамлакат ташқи ишлар вазирлиги Сиёсат ва стратегик режалаштириш бўлими Муҳаммад Ашраф Ҳайдари хабар қилди.

 Шунингдек, Қобул иқтисоднинг 124 объектини қайта тиклашда ҳам Москва ёрдамига умид қилмоқда.

 Ҳайдари айтишига қараганда ушбу масала Россия ташқи ишлар вазирлигида муҳокама қилинган ва айни дамда Қобул Москвадан жавоб кутмоқда. Шунингдек, ушбу йилнинг феврал ойида Қобул Москвадан иқтисоднинг 124 объектини қайта тиклашда ёрдам сўраган эди.

 “Мамлакатларимиз орасида ҳамкорликнинг бундай кўриниши амалга ошиши мумкин, чунки охир оқибатда гап, террорчилик ва экстремизмга қарши кураш ҳақида кетмоқда. Бундан ҳамма мамлакатлар манфаатдор”, — деди россиялик сенатор Иляс Умаханов РИА Новости журналистларига.

 Сенатор, журналистларга Россия ва Афғонистон орасида наркотикларга қарши кураш соҳаси мутахассислари тайёрлашда, шундай ҳамкорлик тажрибаси борлигини эслатиб ўтди ва ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш учун якуний қарор президент ва мудофаа вазири томонидан қабул қилинишини хабар қилди.

 Бир неча кун олдин Халқаро суд Пентагон ва АҚШни Афғонистон ҳудудида амалга оширилган ҳарбий жиноятларда айблаган ва Халқаро суд ихтиёрида бундай жиноятларга бир неча видео далиллар борлиги маълум қилинган эди.

Туркистон:

Охирги вақтда Афғонистон яна халқаро сиёсатнинг марказий майдонига чиқиб боряпти. Путин ундан Ўрта Осиёни ваҳимага солиш учун фойдаланмоқчи бўлаётган бўлса, Трамп Суриядаги урушга чек қўйиш керак деб, Афғонистонга 9.5 тонналик бомба ташлаб юборди.

Шу ерда “АҚШ билан Путин яна биргаликда Суриядаги уруш ҳолатини Афғонистонга кўчирмоқчи эмасмикин?”, деган шубҳа туғулиши мумкин. Путин охирги вақтда Марказий Осиё давлатларини Афғонистондан келадиган ва уни қўллаб юбориши кутилаётган ички исломий ҳаракатлардан қўрқитиб келяпти. АҚШ эса, уни Афғонистон билан ҳамкорлик қилиши учун қулай шароит яратиб бераётгандек агрессив амалиётлар олиб боряпти. Агар шу таҳлил қувватли бўлса, улар Сурия урушини Марказий Осиёга кўчиришни режалаштираётган бўлади.

Юқорида, Афғон расмий мулозимининг Россияни ҳарбий ҳамкорликка чақириши ҳам, фикримизни қувватлайди. Чунки Афғонистон расмий ҳокимиятини АҚШ ташкиллаштирган ва шу вақтга қадар уни дастаклаб келади. Бу сценарий, Суриядаги Асад режими билан Россия ҳарбий ҳамкорлигини эслатяпти. Унда ҳам сценарий режисёри АҚШ эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here