АҚШ бомбардимон қилган базадан ҳарбий самалёт ҳавога кўтарилди

444
0

АҚШ бомбардимон қилган базадан ҳарбий самалёт ҳавога кўтарилди

Куни-кеча АҚШ тарафидан бомбардимон қилинганлиги даъво қилинган Суриянинг Шуайрат ҳарбий ҳаво базасидан Асад режими бугун яна фойдалана бошлади. Сўнги хабарларга кўра, вайрон қилинганлиги бутун дунёга кўз-кўз қилинган Шуайрат аэропортидан кеча “Sukhoi Su-22” русумли ҳарбий самолёт ҳавога кўтарилган.

Бундан аввал ҳам ошкор бўлган баъзи далиллар базанинг бўш ерлари ҳужумга тутилганлигини ва базадаги танклар, самолётлар, радар ва қурол тизимларининг ҳеч бири зарар кўрмаганлигини кўрсатган эди.

Туркистон:

Шуни ҳам назардан қочирмаслик лозимки, Асад режими бундан аввал ҳам бир неча маротаба кимёвий ҳужумларни амалга ошириб келди. Сурияда Асад режими биринчи марта 2013 йил 21 Августда кимёвий қурол ишлатди. Дамашқнинг шарқий Ғута минтақасига уюштирилган мазкур ҳужумда 1400 тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмди. Кўпчилиги аёллар ва болалардан иборат 10000 киши жароҳат олди. Сурия Инсон ҳуқуқлари ташкилоти эълон қилган ҳисоботга кўра, Асад режими сўнги уч йилда 162 марта кимёвий қурол ишлатган. Шарқий Ғута ҳужумларидан ташқари кимёвий ҳужумларда камида 230 тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмган.

Аммо АҚШ нега – “Хўжа кўнсин”га бўлса ҳам – бугунга келиб ҳужум қилишга ўтди. Ўша пайтда ҳам Сурияда кимёвий қуролни ишга солиш АҚШ маъмурияти учун “қизил чизиқдан ўтиш” ҳисобланар эди. Вашингтон гўё Сурия масаласига аралашиш учун ташаббус бошлаганда Россия ўртага тушди ва Асаднинг қўлидаги кимёвий қуролни йўқ қилиш борасида ўзаро қарор қабул қилинди.

2014 йил 19 Августда Суриядаги кимёвий қуролларни йўқ қилиш жараёни якунига етганлиги эълон қилинди. Лекин бугунги кунгача кимёвий ҳужумларнинг давом этиб келиши “кимёвий қуролларни йўқ қилиш” даъвоси ҳам сохта эканлигини кўрсатмоқда.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here