АҚШ Сурияга ҳужуми ортидан юзага келган баъзи ноаниқликлар

411
0

АҚШ Сурияга ҳужуми ортидан юзага келган баъзи ноаниқликлар

Сурияда кимёвий қуролни ишлатган Асад режимига қарши сўнгги кунларда халқаро ҳамжамият аёққа турди ва ҳар тарафдан бирин кетин баёнотлар берила бошлади. АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Асадга нисбатан муносабати ўзгарганлигини маълум қилди ва уни қизил чизиқдан ўтиб кетишда айблади. Шундан сўнг жума куни тонгда АҚШ самалётлари Суриянинг Шайрат базасига ҳаводан ҳужум уюштирди.

Ҳужум бошланиши билан аввалдан тайёр турган дунё ахборот тизимлари “қайноқ” хабарларни тарқата бошлади. Ғарб оммавий ахборот воситаларининг дастлабки тарқатган маълумотларига кўра, АҚШ Асад режимига қарши “ҳақиқий ҳамла”ни бошлаган.

Бироқ Асад режимининг “бизнинг ҳужумдан хабаримиз бор эди”, деган баёноти ва унинг ортидан ошкор бўлган баъзи тасвирларда акс этган базадаги танклар, самолётлар, радар ва қурол тизимларининг ҳеч бири зарар кўрмаган ҳолда ўз ўрнида туриши АҚШ ҳужумини “театр”дан иборатлигига ишора қилмоқда.

Тасвирлардан маълум бўлишича, базанинг бўш ерлари ҳужумга тутилган. Самолётлар, вертолётлар, танклар ва радар тизимлари зарар кўрмаган. Бундан ташқари, АҚШ ўзининг ҳужумлари ҳақида Россияга хабар бериши ортидан Дамашқ ҳукумати Шайрат ҳаво базасидан ходимларини олиб чиқиб кетганлиги ҳақида хабарлар ҳам тарқалди. Мисрга қарашли ахборот агентликлари тарқатган хабарларга кўра, Касиюн тоғидаги ҳарбий лагерлар “АҚШдан кутилаётган ҳужум” туфайли олдиндан эвакуация қилинган.

Бу маълумотлар ортидан шундай саволлар туғулиши табиий:

АҚШ модомийки Асад режимига қарши ҳужум бошлар экан, ҳужум соатларини ва жойини нима учун олдиндан Россияга маълум қилди? Ваҳолангки Россия бундан Асадни хабардор қилиши АҚШга маълум эмасми?

Ҳужумдан олдин Эрон ва Россия қўмондонларининг ҳаво базасидан олиб чиқиб кетилиши бу ҳужумнинг келишилган ҳолда амалга оширилганлигидан далолат берадими?

Шайрат ҳаво базаси урушда фаол иштирок этаётган базалардан бўлмаган. Кейинги пайтларда таъмирга мухтож бўлиб қолганлиги сабабли таъмир ҳам қилинган. Стратегик база ҳам бўлмаган. Бу базанинг ишлатилмай қолиши унинг аҳамиятсиз эканлигини кўрсатмайдими?

Асад режимига қарашли Маядин ахборот агентлиги ҳаво базалардаги самолётлар ҳужумдан олдин эвакуация қилинганлиги ҳақида хабар тарқатди. Шундай экан АҚШ нега бўшатиб қўйилган ҳарбий базаларга ҳужум қилди?

Американинг Сурия ҳаво базасини ҳужумга тутиши фақат кўргазма учун ва Идлиб ҳодисаси ортидан мусулмонларни ғазабини бостириш учун амалга оширилганлигини кўрсатадими?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here