Америкада фоиз ставкаси кўтарилиши ортидаги нарса нима?

647
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Америкада фоиз ставкаси кўтарилиши ортидаги нарса нима?

Савол: 2017 йил 15 мартда АҚШ федерал резерви раҳбари Жанет Йеллен Федерал резерв тизимининг очиқ бозор бўйича комитети томонидан фоиз (рибо) ставкаси даражаси бир кунда чорак фоизга кўтарилганини маълум қилди. Бу – уч ой оралиғида фоиз ставкаси кўтарилишининг иккинчисидир. Шунингдек, шу йил оралиғида фоиз ставкаси яна икки марта кўтарилишига ишора қилинган… Маълумки, фоиз ставкаси кўтарилиши иқтисод тикланаётганини англатади. Ҳолбуки, АҚШ иқтисоди ҳанузгача кризислардан жафо чекиб келади. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Сизга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Жавоб: Дарҳақиқат, 2008 йилги молиявий кризис пайтида Америкада фоиз (рибо) ставкаси қарийб нольга туширилган ва етти йил давомида, яъни 2015 йил якуни декабр ойигача мана шундай сақланиб қолган. Ўша пайтда ҳам Йеллен 2016 йил оралиғида фоиз ставкаси бир неча бор кўтарилишига ишора қилган эди. Бироқ, фоиз ставкаси кўтарилишини амалга ошириш муваффақиятсизликка учраган ва фақат йил якунидагина фоиз ставкаси кўтарилган. Фоиз ставкаси кўтарилиши ёки туширилиши сабабларини тушуниш учун қуйидагиларни айтиб ўтамиз:

  • Фоиз ставкаси белгиланишидан мақсад – бу иш АҚШ хазинаси облигацияларини сотиш ва сотиб олиш қарорлари орқали амалда бажарилади – пул сиёсатини белгилаш, хусусан АҚШ бозоридаги нақд пул етарлилиги даражасини билиш учундир. Бу – икки асосий сабабга кўра зарурийдир:
    • Бозорда нақд пулнинг етишмаслиги – агар фоиз ставкаси юқори бўлса – иқтисодий ўсишни секинлаштиради ва бу, фоиз ставкаси юқори бўлгани сабабли банкдан қарз олишга одамлар талаби бўлмагани учун шундай бўлади.
    • Бозорда нақд пулнинг кўпайиши – агар фоиз ставкаси паст бўлса – инфиляцияга олиб боради. Чунки, фоиз ставкаси паст бўлгани учун банкдан қарз олишга одамлар талаби ортади ва бу бозорда нақд пулнинг кўпайишига сабаб бўлади.
  • Йеллен 2015 йилдан буён фоиз ставкаси кўтарилиши кераклигини айтиб келади. Унга кўра, Америкада анча олдин бошланган иқтисодий турғунлик якунига етиб иқтисодий ўсиш яхшиланган ва инфляция бошланганидан кейин фоиз ставкасини кўтаришдан кўра уни ҳозир кўтарилгани афзал. Бу – Йелленнинг фоиз (рибо) ставкаси даражасини кўтариш тўғрисидаги фалсафасидир…
  • Бу далил қониқарсиздир. Чунки, АҚШ иқтисоди ҳанузгача заиф. Американинг, қолаверса Ғарбнинг пул сиёсати сиёсатчилар қарорларига боғлиқ ва у бўлиши тахмин қилинганидек соф иқтисодий омилларга асосланган эмас. Шунингдек, АҚШ Федерал резерви қарорлари ҳам ҳукумат сиёсатидан мустақил эмас. Лекин, фоиз ставкаларига алоқадор қарорларнинг алоҳида сиёсат эканлиги ва унинг сиёсий ва иқтисодий талабларга мувофиқ бориши ҳақиқатдир. АҚШ Федерал резервининг етти нафар нозири тўрт йил муддатга сенат розилиги билан АҚШ президенти томонидан тайинланади. Шунингдек, раҳбар ва унинг ноиби ҳам мавжуд нозирлар кенгаши орасидан тайинланади. Уни ҳам президент тўрт йил муддатга тайинлайди. Улар АҚШ президенти истагига мувофиқ ваколатлари муддати оралиғида бир неча бор қайта тайинланиши ҳам мумкин.
  • Амалий томондан АҚШ пул сиёсати қарорларига икки сиёсий омил таъсир қилади. Бу омилларнинг биринчиси маҳаллий, иккинчиси халқародир:
    • Маҳаллий соҳада, америкалик раҳбарлар президентлик сайловлари пайтида Америка иқтисодини куч билан ривожлантиришни истайди. Чунки, кучли иқтисод президентнинг қайта сайланишида ёки унинг партияси номзодининг сайланишида таянч бўлади.
    • Ҳалқаро соҳада эса, Америка бошқа давлатлар иқтисоди билан қаттиқ туриб рақобатлашади. Шу вақтларда олам иқтисоди 2008 йилги оламий иқтисодий турғунлик сабабли ҳанузгача заиф бўлиб қолмоқда. Европа ва Японияда фоиз ставкалари ноль атрофида бўлиб қолди. Қўшма Штатларда фоиз ставкаларининг кўтарилиши улкан бойликларнинг Америкага оқиб киришига олиб боради. Бунинг таъсири бошқа давлатлар иқтисодига фожиавий бўлиши ҳам мумкин.
  • Қўшма Штатларда фоиз ставкасининг ҳозирги пайтда кўтарилиши бошқа давлатлар иқтисодига – гарчи ўтган йилгидагидек бўлмаса ҳам – аламли бўлиб қолади. Нью-Йорк Таймс газетаси 2017 йил 9 мартда Европага доир қуйидаги сўзларни нашр қилди: Фоиз ставкаларининг расмий турда кўтарилиши узоқ йилларгача бўлиши мумкин. Европа марказий банки фоиз ставкалари кўрсаткичини ўзгаришсиз қолдирди ва йил якунигача – гарчи келгуси апрел ойидан эътиборан паст даражада бўлса ҳам – ҳукумат облигацияларини ва ширкатлар облигацияларини сотиб олиш учун рағбатлантириш чораларини давом эттиришини айтди.
  • Хитой Американинг фоиз ставкалари кўтаришдан кўзлаган мақсади Европага тазйиқ ўтказиш ва сармояни ўзига жалб қилиш эканини тушуниб етди. Шу сабабли, Хитой сармояси Қўшма Штатлардаги кўтарилган фойда ортидан Америкага чиқиб кетишини олдини олиш ҳамда Европа сармоясини жалб қилишда Америкага шерик бўлиш учун Америка фоиз ставкаларини кўтарган пайтда у ҳам кўтарди. Шундай қилиб, фоиз ставкалари кўтарилиши тўғрисида Американинг қарори чиқиши биланоқ Хитой ҳам фоиз ставкалари кўтарилишини эълон қилди. Блумберг сайти 2017 йил 16 мартда «Хитой халқ банки федерал банк билан бир вақтда кредит устамаларини кўтарди» сарлавҳали мақолани нашр қилди. Хитой марказий банки томонидан кредит устамалари кўтарилишининг сабаби шуки, барқарор иқтисод ва корхоналарнинг жонланиши сиёсатни кучайтиришда Федерал резерв изидан бориш имконини беради.
  • Хулоса шуки, Америкада фоиз ставкалари АҚШ иқтисоди тиклангани учун кўтарилмади, балки Европадан сармоядорларни ўзига жалб қилиш ҳамда уларнинг юртидаги катта фойдага эришиш учун кўтарилди. Чунки, Европада фоиз ставкаси ноль атрофида. Кўзланган мақсад фақат иқтисодий эмас, балки Европани заифлаштиришга ҳисса қўшиш ҳамдир. Зеро, Европанинг заифлашиши уни парчаланишига олиб борадиган кризисларга гирифтор қилади.

 29 жумодус-соний 1438ҳ

 28 март 2017м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here