3- март Уммат «Қалқон»ини йўқотган кун

811
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

3- март Уммат «Қалқон»ини йўқотган кун

Ислом тонги ёришган кундан бошлаб, Ислом фикрлари билан куфр фикрлари, мусулмонлар билан кофирлар ўртасида даҳшатли кураш бошланди. Расулуллох(с.а.в) 610 й. пайғамбар бўлиб юборилган вақтдан бошлаб то Мадинада 622.09.27 куни Ислом давлатига асос солиниб, бир қанча муддат исломий қувват ташкил бўлгунга қадар фақат фикрий кураш билангина чекландилар. Мадинада Ислом давлати тикланиб, ўз армиясига эга бўлган ўша кундан бошлаб фикрий кураш билан ёнма-ён қуролли кураш, яъни жаҳолат зулматларида ҳар хил номлар остида энг шарафли мавжудот бўлмиш инсониятни эзиб келаётган зулматларни парчалаш ҳам бошланди. Қисқача айтганда, алдов, зўравонликлар, ноҳақликларнинг посбони бўлган куфр кучларини парчалаб, инсониятни Ислом нурига олиб чиқиш учун Аллоҳ Таоло фарз қилган моддий жиҳат бошланди.

Кураш узоқ йиллар шундай давом этди. Ҳужжат асосидаги фикрий кураш билан бирга жиҳод ҳам, то халқларни эзиб келаётган золим кучлар ер юзидан тозалангунича ёки Киёмат кунигача давом этажак. Мана шу сабабли куфр – Исломнинг, кофирлар – Мусулмонларнинг душмани бўлиб қолди. Ер юзида Ислом ва куфр, Мусулмонлар ва кофирлар мавжуд экан бу ҳолат то Киёмат кунигача давом этаверади. Бу қаттиқ ва доимий урушни Мусулмонлар ҳаётининг ҳар бир лаҳзасида равшан идрок қилишлари, ҳамда уни Ислом билан куфр, Мусулмонлар билан ғойридинлар ўртасидаги алоқалар учун меъёр-ўлчов қилиб олишлари зарур.

Расулуллоҳ(с.а.в)нинг Макка шахрида олиб борган фикрнй курашлари машаққат, сабр ва матонат билан 13 йил давом этди. Бу давр ичида Ислом фикрлари куфр фикрлари устидан ғалаба қозонди ва кофирлар ҳажжат асосида баҳс қилишга ҳеч чора топиша олмаганларидан мусулмонларга озорлар бера бошладилар. Қувғинлар, ҳатто баъзиларининг шаҳид қилинишигача етиб борган зулмларга дучор бўлган Росулуллоҳ(с.а.в) ва У Зотнинг асҳобларини (р.а.) мадиналик ансорлар қарши олдилар. Кофирларнинг ҳар қанча қаршиликларига қарамасдан, Аллоҳ Таоло Исломни уларнинг қўллари билан барча динлар устидан ғолиб қилди. Ўшандан бошлаб, бошқалар билан бўлган ҳамма уришларда мусулмонларга зафар ёр бўлди. Мусулмонлар гарчи баъзи бир жангларда енгилган бўлсалар ҳам, лекин улар урушларда албатта ғалаба қозонар эдилар. Мусулмонлар 6 аср давомида барча жангларда ғалаба қозондилар. Бу муддат давомида Ислом Давлати оламида ягона етакчи давлат бўлиб қолди. Бундай улкан ғалаба инсоният тарихида Мусулмонлардан бошқа ҳеч кимга, Ислом Давлатидан ўзга бирон бир давлатга насиб этган эмас. Уммат ўз тариҳида фақат халифалик давлатида яшаб келди ва бир неча халифалар бирин кетин раҳбарлик қилиб, Расулуллоҳ(с.а.в)нинг қуйдаги ҳадислари ўз тасдиғини топди:

 «Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўладилар. Кўп бўладилар. … »

Хулафои рошидинлар: 4

Шомдаги умавий халифалар:14

Аббосий халифалар: 37

Усмоний халифалар: 37

Мусулмонлар мазкур халифаларни “халифа” ёки “султон” деб аташда турли даврларда бир қанча ихтилофларга борганлар. Уларнинг ихтилофлари халифаларнинг вазифалари ва уларни тиклаш вожиблиги хусусида бўлмай, фақат уларни қандай ном билан аташ устида борган. Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алийларни (Аллоҳ улардан рози бўлсин) барча давр мусулмонлари бил-иттифоқ хулафои рошидинлар деб атаганлар. Умавий халифаларни ва Аббосий халифаларни ўша даврда яшаб ўтган мусулмонлар халифалар деб атасалар, кейинги даврдаги мусулмонлар подшоҳлар деб атаганлар. Усмоний халифаларни аксар мусулмонлар халифалар десалар, баъзилар султонлар ёки турк султонлари деб атаганлар.

Уларнинг барчалари халифа бўлганлар. Уларнинг барчалари исломий давлатнинг раҳбар-ҳокимлари бўлганлар. Ҳокимиятга мусулмонларнинг байъат беришлари орқали келганлар ва исломий давлат фуқароларига исломий аҳкомларни – Қуръон ва суннатни татбиқ этганлар.

Росулуллоҳ(с.а.в) бу дунёдан риҳлат қилган кундан то 1924йилнинг 3 мартигача халифаларнинин доимо “байъат” йўли билан сайланишлари ва Ислом давлатини кучли ҳолатда бардавом этиши Умматнинг асосий диққат эътиборида бўлган. Ҳатто халифаликнинг охирги дамларида ҳам, яъни Ўрта Осиёни Чор Рассияси халифаликдан ажратиб олган, болқонни ва жанубий Африка ўлкаларини Европа давлатлари босиб олган даврларда ҳам халифаликка бўлган бундай эътибор уларда заифлашмаган эди. Бунга бир мисол тариқасида ҳозирги Покистон юртларида бўлган ҳодисани келтириб ўтаман. У ердаги бир майдонга, тепасидан пул солишга мослаштирилган сандиқ турарди. Бу сандиқ хайрия кутиси эмас эди, балки унинг устига “Усмоний халифалик ҳавф остида, унга ҳар ким баҳоли қудрат моддий ёрдам қилсин” деб ёзиб қўйилган эди. Ҳамма топган-турганини олиб келиб ташларди. Шунда бир муслима она сандик атрофида айланиб юриб, кўринган инсонга боламни сотаман, ким олади деб у ёқдан, бу ёққа югириб юрар эди. Бундан таажубланган бир бадавлат одам;

  • эй, синлим, бу болани йўлдан топиб олдингми? – деб сўради.
  • Йўқ, ўзимнинг жигарбандим деб жавоб берди, бир оз секинлаб.
  • Эй, ношукр аёл! Нега ўз болангни сотаяпсан…?! Тўғрида, қандай бераҳим она ўз боласини сотади?! Ҳеч бир иймонли, тоза кўнгилли она, ўз фарзандини сотишга, бағридан умуман ажратиб ташлашга журъат қилолмайди.
  • Ё муҳтожликдан шу қабоҳатга қўл урмоқчимисан? Ёки оғир дардга чалиндингми? Сенга пул нима учун керак?
  • Ахир, сандиқ устига ёзилган эълонни ўқимадингми?! Халифалик оғир аҳволда экан. Агар халифалик қулатилса, унда бутун Уммат тугайди. Ўшанда ҳақиқий ҳалокат бўлади. Боламгина эмас, бутун Уммат парчаланади, ёмон аҳволга тушади–ю?! Халифалик қулатилса, бизни ким ҳимоя қилади ва халифамиз бизнинг «Қалқон»имизку! Мен боламни сотиб, пулини ўша сандиққа ташламоқчиман, бошқа қўшадиган нарсам йўқ-да…

Имом Муслим Абу Ҳурайра(р.а)дан ривоят қилади: «Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Албатта имом (Халифа) қалқондирки, унинг ортида туриб урушилади ва у билан ҳимояланилади».

Ҳа, Умматнинг «Қалқон»и йўқолса, тоза қалбли, ҳақиқий иймонликлардан ташқари ҳаммага қўрқоқлик балои омм бўлади. Натижада ўзларининг киндик қони тўкилган юртларига ўзгалар эгалик қилади. Жаннат макон бўлишишига, табиий конлар билан тўтиб тошганига қармасдан бойликларини талон–тарож бўлишига сукут сақлаб, ўзга юртларга; Россиями, Кореями, ҳар қанча қийинчиликларга қарамасдан кетаверади. Бизнинг тиллаларимиз қани?, конларимиз нима бўляпти? – дегани журъат қилолмайди.

Умматнинг «Қалқон»и йўқолса, аёлларини ҳимоя қилолмайдиган даюсларга айланиб қоладилар. Ҳамюртлари, ҳатто ўз яниқлари ўзга юртларга таналарини сотишга мажбур бўлиб кетишаётганинига кўз юмадилар.

Умматнинг «Қалқон»и йўқолса, юртдошлардан чиққан ҳақиқий, шерюрак қаҳрамон юрт ўғлонлари куфрнинг найрангларига, алдовларига учиб, ўз халқига хоинликлар қила бошлайди, эл–юртнинг ғазаби тошганда куфрни қўйнига қочиб қоладиган ғурурсизларга айланиб қолишади.

Умматнинг ««Қалқон»»и йўқолса, мусулмон бўлиб дунёга келсалар ҳам, никоҳ билан ҳаётларини бошласалар ҳам, жаноза билан ўликларини охирги сафарга кузатсалар ҳам фарзандларига ўз Исломларини ўрганишларига имкон–шароит яратиб беролмайдилар.

Уммат «Қалқон»ини йўқотса, илм–фан, ихтиро соҳасида; медицина, астраномия, алгебра каби соҳаларда, иқтисодий ва ҳарбий соҳада ҳам, оилаларнинг мустаҳкамлиги, кўп фарзандлик борасида ҳам узоқ йиллар дунёга етакчилик қилиб келган тарихларини бузуқ суратда, куфр тасвирлаб берган кўринишда ўрганадилар.

Шунинг учун ўз умрини Ислом учун бағишлаган устозлардан бири “куфр бизга шундай иш қилдики, агар эркакларимизни қиймалаб, темир тароқлар билан тараганида ҳам, аёлларимизни ўлдириб юборганида ҳам ҳозирги қилган ишларидан енгилроқ бўлар эди” деб афсусланган. Чунки биз Исломимиздан юз ўгирдик, натижада куфрга ошиқиб, унга малайлик қилиш учун кресло талашадиган, унга эришиш йўлида бир бирларимизни уриштирадиган хоинларга, аёлларимизни шармандаларча юришларига бепарво даюсларга, дўсти-душманни ажрата олмайдиган гумроҳларга, бировда кўрган нарсамизни кўр-кўрона қиладиган манқуртларга, ноҳақликлар, алдовлар, ёлғонларга томошабин бўлиб турадиган ор-номуссизларга, бойликларимизни талон-тарож бўлишига жим турадиган қўрқоқ-соқовларга айланиб қолдик.

Ҳаётнинг барча тармоқлари ишончсиз аҳволга келиб қолди. Халқдан йиғилган маблағлар эвазига бойиб ётган раҳбарлар, депутатлар, жарналистлар, суд-прократура ҳодимлари, орган ҳодимларига бош бўлганлар ўз халқига хиёнат қилишлари одатий ҳолга айланди. Ҳеч қандай нарса умид қилмасдан, фақат Аллоҳ Таолонинг ризосини истаб, кечаю-кундуз тинмай, оғир турмиш шароитидан имкон топиб, ўз халқига жокуяр ўғлонларига қора доғларни чоплаб, “экстремист”, “террорист” каби тамғаларни ёпиштириб қамоқларга ташламоқда.

Бу балодан қутилиш йўли, ҳар қанча қийин бўлса ҳам, Исломимизга қайтиш, уни яхшилаб ўрганиш, ўргатиш ва ўша асосидаги ҳаётни бошлашдир. Бу борадаги қийинчиликларни катта қисмини Росулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳақиқий меросхўрлари саҳиҳ ижтиҳод билан муфассал ечиб, китобларга битиб қўйди. Бизга бу борадаги қийинчиликларни енгиллатди. Биз ўша кўрсатмаларни олишимиз, ишончли йўлланмалар асосида ҳар бир ишга ёндошишимиз билан куфрнинг чангалида қутиламиз ва “қалқон”имиз яна тикланади ва биз аввалги етакчилик мақомимизга қайтиб, зўравон золимларни тийиб қўямиз, оламни жаҳолат ботқоғидан Ислом нурига олиб чиқамиз, иншоаллоҳ. Аллоҳ Таолон “Раъд” сурасида шундай дейди;

إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

– „Аниқки, то бирон қавм ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас“. [13:11]

Аллоҳ Таоло ушбу оятда “ўзларидаги нарсани” деб, ўзимиздаги нарсани ўзгартиришни бу дунёдаги аҳволимизни ўзгартиришни шарт қиляпти. Ўзимиздаги нимани ўзгартира оламиз? шаклимизни, юз тузилишимизни, рангимизни, овозимизни, наслимизни ёки бўйимизни ўзгартира олмаймиз. Биз эътиқодимизни, тушунчаларимизни, амалларимизни, ҳамда урфларимизни ўзгартира оламиз. Демак, демократияга ўхшаган аҳмақона эътиқодни ёки ундан келиб чиқаётган ғайриинсоний тушунчаларни қабул қилсак ёки ўшандай одамларга тақлид қилсак, уларни қўллаб қувватласак, демак аҳволимиз ўшанга яраша бўлади. Агар биз ақидаларни ҳам, тушунчаларни ҳам текшириб, фикрлаб кўриб фақат тўғрисини олсак, унда ҳаётимиз ҳам туғри бўлишини ва Аллоҳ Таоло ҳозирги аҳволимизни ҳам тўғрилаб қўйишини таъкид билан хабар қилмоқда. Бу фарзанд кўриш масаласига ўхшайди. Фарзандни Аллоҳ Таоло беради. Лекин дуо қилишнинг ўзи билан фарзандли бўлмаслигини ҳамма билади. Оила қурмасдан фарзанд сўраб кеча-ю, кундуз дуо қилган кишини кўрсанг кулгинг қистайди. Бу ўринда дуо қилиб, Аллоҳдан фарзанд сўраши нотўғри эмас, балки ўзи бажаришлиги керак бўлган ишни қилмасдан туриб дуо қилишининг ўзидан мақсад ҳосил бўлмайди. Шунга ўхшаб, мустамлакадан, жаҳолатдан қутилиш фақат дуо қилиш билан ёки бир неча шахсларнинг уриниши билан бўлмайди, оятда «قوم» қавм деб бир халқдаги ўзгариш ўшаларнинг ўзгариши, яъни урфини ўзгариши билан бўлишини ифодаламоқда. Жобир ибн Абдуллоҳ(р.а)дан ривоят қилинади, у айтади: … Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Умматимнинг охирида мол-дунёни ҳеч бир ҳисоб-китоб қилмай, мўл-кўлчилик билан одамларга тарқатадиган халифа бўлади». Ровий: Абу Назра ва Абул Алодан: «У халифа Умар ибн Абдул-Азизми?» – деб сўрадим. Улар: «Йўқ», – деб жавоб бердилар, деб айтади. [Саҳиҳи Муслим, 5189-ҳадис]

Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here